Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби


Download 436.5 Kb.
bet48/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

166-модда. Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби
Жазодан амнистия ёки авф акти асосида озод қилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Жазони ижро этиш муассасасининг ёки жазони ижро этувчи бошқа органнинг маъмурияти тегишли асос бўлган тақдирда, маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани судга киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома юбориши шарт. Маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
29-БОБ. ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТУГАТИШ
167-модда. Жазо ижросини тугатиш асослари
Қуйидагилар жазо ижросини тугатиш учун асос бўлади:
маҳкумнинг суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлиши;
ушбу Кодекснинг 163-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши;
суд ҳукмининг бекор бўлиши ва иш юритишнинг тугатилиши;
ҳукмнинг назорат тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм билан алмаштирилиши;
маҳкумнинг вафоти.
168-модда. Жазо ижросини тугатиш вақти
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ижроси мазкур жазо муддатига қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда бу муддатнинг охирги куни тугатилади.
Агар жазо муддати дам олиш ёки байрам куни тугайдиган бўлса, маҳкум ушбу дам олиш ёки байрам кунидан бир кун олдин озод қилинади. Муддат ойлар билан ҳисобланган тақдирда бу муддат кейинги ойнинг тегишли куни, агар мазкур ойда шундай кун бўлмаса — шу ойнинг охирги куни тугайди.
Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти маҳкумни муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни иш куни тугагунига қадар олган бўлса, шу заҳоти, иш куни тугаганидан кейин олган бўлса, эртаси куни эрталаб ижро этади.
169-модда. Ҳисоб-китоб тартиби, ҳужжатларни ва шахсий буюмларни бериш
Ахлоқ тузатиш ишлари муддати тугаётган куни жазоларни ижро этиш инспекцияси жазони ўтаган шахсни ва у ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот маъмуриятини иш ҳақидан чегириб қолишни тугатиш ва бошқа чеклашларни олиб ташлаш тўғрисида хабардор қилади.
Жазони ижро этиш муассасаси қамоққа ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар озод этилаётганда улар билан тўла ҳисоб-китоб қилади, уларнинг шахсий ҳужжатлари, буюмлари ва бошқа қимматли нарсаларини, шунингдек шахсий ҳисобварақларида турган пулларини қайтариб беради ҳамда жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисида белгиланган намунада маълумотнома беради.
Сил касаллигига дучор бўлган шахсларнинг озод қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаларга белгиланган намунадаги штамп қўйилади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling