Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


IV - поғона учтовушлиги - субдоминанта учтовушлиги дейилади


Download 0.53 Mb.
bet3/4
Sana27.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1234739
1   2   3   4
Bog'liq
portal.guldu.uz-Асосий учтовушликлар

IV - поғона учтовушлиги - субдоминанта учтовушлиги дейилади.

V - поғона учтовушлиги - доминанта учтовушлиги дейилади.

Булар мажор учтовушликлари бўлганлиги сабабли мажор лади учун жуда характерлидир. Бу учтовушликлар бошқа кўринишдаги учтовушликларга қараганда лад функцияларини кўпроқ ифодалайди. Шунинг учун хам улар асосий учтовушликлар деб аталади ва асосий поғоналар сингари катта Т, S,D ҳарфлари билан белгиланади.

Табиий минорнинг барча поғоналаридан учтовушликлар тузганимизда, уларнинг асосий учтовушликлари, мажордагига қарама-қарши ўлароқ, минор учтовушликлар эканлигини кўрамиз. Булар ҳам мажорнинг асосий учтовушликлари сингари белгиланади, лекин кичик ҳарфлар билан ёзилади: t,s,d.

Гармоник кўринишдаги мажор ва минор асосий учтовушликларининг тузилиши табиий мажор ва минордагидан фарқ қилади. Мажорнинг VI поғонаси пасайтирилганда минор субдоминанта учтовушлиги ҳосил бўлади ва гармоник мажорни янада майин эшитилишига ёрдам қилади. Минорнинг VII поғонаси кўтарилганда мажор доминанта учтовушлиги ҳосил бўлади. Бу эса минорга мажор ладининг баъзи хусусиятларини киритади:

4.Мажор ва минорнинг ёндош учтовушликлари.

Асосий учтовушлик поғоналаридан II,III,VI,VII поғоналари) ташқари барча поғоналар ёндош поғоналар дейилади. Улар ладнинг асосий учтовушликларига нисбатан иккинчи даражали аҳамиятга эгадир.

Табиий мажорда учта минорли ва битта камайтирилган учтовушлик ёндош учтовушлик бўлади (VII поғонада).

Табиий минорда учта мажорли ва битта камайтирилган ёндош учтовушлик бўлади (II поғона).

Гармоник мажорда III поғонада - битта минорли, II ва VII поғоналарда – иккита камайтирилган ва VI поғонада - битта орттирилган учтовушлик ҳосил бўлади.

Гармоник минорда: VI поғонада - битта мажорли, II ва VII поғоналарда -иккита камайтирилган ва III поғонада - битта орттирилган учтовушлик ҳосил бўлади.


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling