Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 0.53 Mb.
bet2/4
Sana27.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1234739
1   2   3   4
Bog'liq
portal.guldu.uz-Асосий учтовушликлар

2. Учтовушликлар айланиши.

Учтовушликда товушларнинг жойлашуви қуйидаги тартибда ўзгарса, яъни энг пастки товуши терция ёки квинта бўлса, бу хилдаги тузилма учтовушлик айланмаси дейилади. Учтовушлик иккита айланмага эга. Биринчисига секстаккорд дейилади, унда прима товуши бир октавага юқорига кўчирилади, иккинчи айланмаси квартсекстаккорд дейилади, бунда прима билан терция бир октава юқорига кўчади.

Секстаккордларнинг пастки товуши терция бўлади, квартсекстаккорднинг пастки товуши эса квинта бўлади.

  • Секстаккорд олти (6) рақами билан белгиланади, чунки бу аккорд пастки товушни юқорига кўчириш натижасида секста интервалининг ҳосил бўлиши билан характерлидир. Квартсекстаккорд олти- тўрт 6/4 рақамлари билан белгиланади. Аккорд асосий товушдан прима ва терция томон тузилади.

Бирор тоналликда тоника секстаккордини ёки квартсекстаккордини тузиш учун дастлаб учтовушликнинг асосий кўриниши аниқланади, сўнгра айланишлари қоидасига асосланиб, талаб қилинган аккорд изланади.

Мажор ёки минор учтовушликларининг айланишларини исталган товушдан тузиш ва уларнинг тоналликларини аниқлаш учун қуйидагиларни билиш лозим: 1) аккорднинг қўшни товушлари орасида қайси ҳолдаги интерваллар ҳосил бўлишини билиш;

2) секстаккордда юқори товуши прима эканлигини, квартсекстаккордда эса ўрта товуш прималигини билиш талаб қилинади.

Қуйида мажор ва минор учтовушликлари айланишининг интервал тузилишига оид жадвал тартиби келтирилган:

Т6 – кич.3 + соф 4;

t6 – кат.3 + соф 4;

Т6/4-соф 4 + кат.3;

Т6/4-соф 4 + кич.3.

3. Мажор ва минорнинг асосий учтовушликлари. Асосий учтовушликларнинг қўшилиши.

Мажор ва минорнинг барча поғоналаридан учтовушликлар тузиш мумкин. Табиий мажор поғоналаридан учтовушлик тузилганда улардан учтаси мажор (асосий поғоналарда) эканлигини кўрамиз. Булар I,IV ва V поғоналардаги учтовушликлардир. Ҳар бир учтовушлик (тузилган поғонасига қараб) мустақил номга эга бўлади. I - поғона учтовушлиги - тоника учтовушлиги дейилади.


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling