Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 0.53 Mb.
bet1/4
Sana27.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1234739
  1   2   3   4
Bog'liq
portal.guldu.uz-Асосий учтовушликлар

Мавзу

Асосий учтовушликлар

Асосий масалалар

1. Аккорд. Учтовушлик. Учтовушликлар кўриниши. Оҳангдош ва нооҳангдош учтовушликлар.

2. Учтовушликлар айланиши. .

3. Мажор ва минорнинг асосий учтовушликлари. Асосий учтовушликларнинг қўшилиши.

4. Мажор ва минорнинг ёндош учтовушликлари. Табиий ва гармоник мажор ҳамда минор поғоналаридан тузилган учтовушликлар.

Терция бўйича жойлашган ёки жойлашиши мумкин бўлган ҳамда бир вақтда қўшилиб эшитилган уч ва ундан ортиқ товушларга аккорд дейилади. Учта товушдан иборат терция бўйича жойлашган аккорд учтовушлик дейилади.

Аккорд пастки товушдан юқорига қараб тузилади.

Учтовушликнинг қайси ҳолатда бўлиши учтовушликнинг таркибига кирадиган терцияларнинг жойлашув тартиби ва ҳолатига боғлиқдир.

Катта ва кичик терциялардан учтовушликнинг тўрт хили ҳосил бўлади:

  • Мажор ёки катта учтовушлик -кат.3 + кич.3 дан тузилади ва икки четидаги товушлар соф.5 интервалидан иборат бўлади. Минор ёки кичик учтовушлик - кич.3 + кат.3 дан тузилади, икки четидаги товушлар соф5 интервалидан иборат бўлади. Орттирилган учтовушлик иккита кат.3 дан тузилади. Икки четидаги товушлар оралиғи орт.5 дан иборат бўлади.
  • Камайтирилган учтовушлик иккита кич.3 дан тузилади. Икки четидаги товушлар оралиғи кам.5 дан иборат бўлади.

Мажор ва минор учтовушлигидан ҳосил бўлган барча интерваллар оҳангдош интервалларга киради. Орттирилган ва камайтирилган учтовушликлардан тузилган интерваллар эса, нооҳангдош интервалларга киради. Улар орт.5 ва кам.5 дан иборат. Демак, мажор ва минор учтовушликлар оҳангдош бўлади, орттирилган ва камайтирилган учтовушликлар эса нооҳангдош бўлади. Аккорд товушлари терция бўйича жойлашган бўлса, унга аккорднинг асосий кўриниши дейилади.

Аккорднинг ҳар бир товуши мустақил номга эга. Товушларнинг номлари асосий кўринишдаги аккорднинг пастдан юқорига томон жойлашган товушлари ҳосил қилган интерваллари номидан келиб чиқади. Учтовушликнинг энг пастки, яъни асосий товуши - прима, иккинчи ёки ўрта товуши - терция, учинчи ёки юқори товуши - квинта деб аталади.


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling