Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Социологик тадқиқотларда кузатиш усули


Download 0.53 Mb.
bet34/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Социологик тадқиқотларда кузатиш усули.
Социологик тадқиқотларда кузатиш – дастлабки эмпирик маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, ҳиссий қабулга асосланган бўлади. Бу усулдан фойдаланишнинг ўзига хос афзаллиги шундаки, тадқиқотчи муайян даражада тадқиқот олиб бораётган объектдан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Кузатиш усулидан олинадиган илмий маълумотларда объектив, холис ва ҳаётий бўлиши билан ўзининг илмий қимматига эгадир. Шу билан бирга, кузатиш усулидан олинган илмий маълумотларда субъектив жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки, социологик тадқиқот тадқиқотчининг ижтимоий воқеликка, жараёнига нисбатан қандай муносабатда бўлиши ва қай йўсинда тавсифлаши асосида боради. Кузатиш усулининг яна бир ўзига хос жиҳати; унинг муайян даражада чегараланганлиги бўлиб, кўпинча тадқиқ этилаётган воқеликни қайта кузатиш имконияти бўлмаслигидадир. Бу усулнинг яна бир заиф жиҳати шундан иборатки, кузатиш орқали тадқиқотчини саволга қизиқтириш, кузатилувчининг фикр ва ҳукмини билиш жуда қийин. Барча ҳолларда кузатиш ҳозирча сўз билан ифодаланади. Аммо баъзи хулқий-эҳтиросли муносабатларни, ҳолатларни бир тарзда ёзиш ва сўз орқали ифодалаш қийин бўлади. Кузатиш жараёнининг ҳарактерига қараб уни қуйидаги типларга ажратиб кўрсатиш мумкин: назоратсиз, тўла қамровли ва қамрамайдиган, дала ва лаборатория шароитида мунтазам ва тасодифий кузатишдир. Социологик тадқиқотларда кузатиш усули ўрганилаётган объектга нисбатан четдан ёки ичкаридан қўлланилиши мумкин. Тадқиқ этилаётган объект четдан кузатилганда тадқиқотчи объектга нисбатан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Ичкаридан кузатишда тадқиқотчи кузатаётган объектга рўй бераётган ижтимоий жараёнларда бевосита иштирок этади ва бўйсунади. Социологик тадқиқотларда фақатгина кузатиш усулидан фойдаланиш билан кифояланиб қолмаслик керак. Чунки, кузатиш усули орқали олинган натижалар ўрганилаётган объект тўғрисида тўлиқ маълумот бера олмайди. Бу усулдан кўпгина социологик тадқиқотнинг дастлабки босқичларида, объект тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш учун ёки социологик тадқиқотларнинг бошқа усуллари ёрдамида олинган маълумотларни, статистик ҳужжатларни қўшимча равишда текшириш мақсадида фойдаланилади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling