Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Спорт социологияси фанининг мақсади
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спорт социологиясининг вазифалари
Спорт социологияси фанининг мақсади – спорт турлари ривожланишига таъсир қилувчи ижтимоий омилларни ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт тараққиётига хизмат қилувчи ижтимоий манбаларни яратиш ва шакллантириш, ёшларни спорт турларига бўлган қизиқишларини ўрганиш орқали мавжуд спорт турлари истиқболини илмий башорат қилишга кўмаклашишдан иборат.
Спорт социологиясининг вазифалари: ёшларнинг спорт турларига бўлган қизиқиши, миллий қадриятлари билан уйғунлигини ўрганиш, тадқиқ этиб бориш, ёшларнинг ёши, қизиқиши ва оилавий шароити асосида спорт машғулотларнинг технологиясини ишлаб чиқиш; ёшларнинг спортга бўлган қизиқишни янада ошишига олиб келувчи илмий қарашларнинг яратиб бориш ҳамда ёшларнинг ёш ўзгаришлари бўйича дунёқараши, тафаккур даражалари ўзгариш жараёнларини илмий асосда тадқиқ этиб бориш ва ҳ.к. Социологик тадқиқотлар жамиятнинг турли соҳалари фаолиятини мўътадил ривожлантиришда катта аҳамиятга эгадир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида жамиятнинг турли соҳаларини бир-бирига мувофиқлаштириш лозим бўлади. Буни амалга оширишда социология фанининг имкониятларидан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Социология фанининг тадқиқот методларидан фойдаланиш мамлакатда жисмоний тарбия ва спортниг ривожланишига олиб келувчи ижтимоий омилларни ўрганиш, муаммоларни аниқлаш ҳамда улар асосида реал воқелик эҳтиёж ва талабларини акс эттирувчи таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш имкониятини беради. Эмпирик тадқиқотлар тажрибасидан жисмоний тарбия ва спорт соҳадаги мутахассислар ҳам ўз ишларида кенг фойдаланишлари мумкин бўлади. Социологик назариялар конкрет социологик тадқиқотларга таянади, яъни сўров, кузатиш, ҳужжатлар таҳлили натижадарига асосланади. Шундай қилиб конкрет социологик тадқиқотлар бу – назарий ва эмперик жараёнлар тизими бўлиб, амалий-назарий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун тадқиқ этилаётган объект тўғрисида янги билимлар олиш имкониятини беради. Конкрет социологик тадқиқотлар фақатгина объект тўғрисида маълумотлар олиш учун муҳим эмас, балки ижтимоий жараёнларни самарали ривожланиши учун асос бўладиган бошқарув қарорларини қабул қилишдир. Конкрет социологик тадқиқотларнинг асосий вазифаси – бу ижтимоий воқелик ҳақида, унинг алоҳида ҳодисалари, томонлари ҳақида фактларга эга бўлишдир, бошқача қилиб айтганда ижтимоий воқеликни қисмларини қайд этиш, изоҳлашдир. Социологик тадқиқотлар асосида методологик социал таҳлиллар ётади. Ушбу ҳолатда методология жараёнларнинг калити бўлиб ҳисобланади. Чунки методология орқали илмий англашнинг тамойиллари, форма ва методлари яратилади. Бу илмий изланишнинг умумий стратегиясидир. Унда тадқиқот дастури ишлаб чиқилишдан тадқиқот бошланади. Дастлаб, илмий муаммо қўйилади, гипотеза (илмий таҳмин) ишлаб чиқилади, муаммонинг объекти ва предмети аниқланади, мақсад ва вазифалар кун тартибига қуйилади ҳамда тадқиқот методлари танланади. Методология ҳар қандай тадқиқотнинг тамал тоши бўлганлиги учун ҳамда мантиқий ташкиллаштиришниг структурасини ўрганиш сифатида белгиланганлиги учун социологик таҳлилнинг методологик асослари бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, социологик тадқиқотларни реал воқеликлар ҳавида маълумтларни олиш усуллари сифатида таасифласа бўлади. Умуман, назария ва методологияни таққослаганда, уни иккита тушунчалар орқали тутунтириш мукин. Назария нимани тадқиқ этиш керак деган сааволга жавоб берса, методология эса қандай қилиб тадқиқ эитиш керак деган саволга жавоб беради. Бизга маълумки, социология фанини социологик тадқиқот жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаёт ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Социологик тадқиқотда ижтимоий фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий факт деганда, илмий асосланган, муайян вақт давомида реал ижтимоий воқеликнинг алоҳида жиҳатларини тасниф қилиш орқали олинган маълумотларга айтилади. Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш жараёнида жамиятда рўй бераётган муҳим ўзгаришларни, кишилар ўртасидаги муносабатларни амалий социологик тадқиқотларсиз илмий асосда ўрганиб бўлмайди. Жамиятни илмий бошқариш доимо амалий социологик тадқиқот натижаларига таянмоғи зарур. Мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиб боришда, жамиятнинг ижтимоий ривожланишида ва унга режали прогноз бериш билан уни илмий асосда бошқаришда амалий социологик тадқиқот натижалари муҳим вазифаларни бажаради. Умуман олаганда социологик тадқиқотлар жамиятнинг турли соҳалари фаолиятини мўътадил ривожлантиришда катта аҳамиятга эгадир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида жамиятнинг турли соҳаларини бир-бирига мувофиқлаштириш лозим бўлади. Буни амалга оширишда социология фанининг имкониятларидан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Социология фанининг тадқиқот методларидан фойдаланиш мамлакатда жисмоний тарбия ва спортниг ривожланишига олиб келувчи ижтимоий омилларни ўрганиш, маммоларни аниқлаш ҳамда улар асосида реал воқелик эҳтиёж ва талабларини акс эттрувчи таклиф ва тавсияларни ишлаб сиқиш имкониятини беради. Эмпирик тадқиқотлар тажрибасидан жисмоний тарбия ва спорт соҳадаги мутахассислар ҳам ўз ишларида кенг фойдаланишлари мумкин. Социологик тадқиқотларда илмий изланиш муҳим аҳамият касб этиб, тадқиқотларнинг назарий ёки амалий йўналишларда бўлишини кўрсатувчи мўлжал вазифасини ўтайди. Социологик тадқиқотлар дастурида илмий изланишга сабаб бўлган ижтимоий зиддиятли муаммолар ва уларни асосий атама ва тушунчалари атрофлича изоҳлаб берилади. Жисмоний тарбия ва спортда социологик тадқиқотларнинг кенг миқёсда қўлланилиши спорт социологиясининг ривожланишини белгилаб берди. Чунки демократия қанчалик инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилар экан, жамиятда инсонга хизмат қилувчи жараёнлар ҳам ривожланиб боришини тақозо қилади. Бунадай ҳолат инсоннинг эркинликларини тўла рўёбга чиқариб, унинг ҳоҳиш ва қизиқишларини, истак ва майилларини янада ривожланишини белгилаб беради. Натижада инсонда ҳаракатчанлик, унинг асосида эса соғлом турммуш кечиришга бўлган енгил усулларни қидиришга бўлган мойиллик ривожланиб боради. Бу эса инсонда касаллик, дангасалик каби ҳолатларини келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда спорт социологиясида социологик тадқиқотларни қўллаш асосида жисмоний тарбия ва спорнинг ривожланишига таъсир қилувчи социал манбаларни ўрганиб бориш, мавжудларини сақлаш билан бирга ривожлантириш, янгиларини шакллантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш аҳолининг саломатлигини тиклашда ҳамда баркамол авлодни шакллантириш, тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спортда социологик тадқиқотларни қўллаш жисмоний тарбия ва спортга илмий ёндошув демакдир. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling