Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича таянч атамалар
- Назорат саволлари
- 8-Мавзу: Спорт социологияси Режа
Қисқача хулосалар:
Жамиятни ақлан ривожлантириш – бу ижтимоий тараққиёт асосидир. Бусиз илмий-техник тараққиётга эришишнинг имкони йўқ, инсоннинг глобал манфаати-жамиятнинг барқарор ҳаётини таъминлайдиган кашфиётларни амалга ошириб бўлмайди. Олдимизда турган муҳим масала – бу миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизга татбиқ этишдир. Бу эса бутун таълим ва маданият тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади. Чунки айни билимдонлик ва юқори маданиятлилик озодликдан ҳамманинг бахт-саодати йўлида фойдаланиш имконини беради. Собиқ шўро даврида таълим тизимисиз жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқларидан ва халқимизнинг тарихий илдизларидан ажралиб қолган эди. Ақлий ва маданий салоҳиятни ривожлантириш яна бир узлуксиз принцип ҳисобланади. Демак, бизнинг вазифамиз, аввалабор, мана шу маънавиятимиз сарчашмаларини ва бобокалонларимизнинг бой анъаналарини давом эттиришдир. Шундай бир механизм ишга туширилиши керакки, бунда ҳар бир киши ислоҳотларнинг афзаллигини яққол сезсин. Уларнинг натижаларидан ҳақиқий манфаатдорлик пайдо бўлсин. Ислоҳотлар жараёни аниқ самара билан боғлиқ бўлиши зарур. Мавзу бўйича таянч атамалар: Социал динамика, тараққиёт, социал статика, социал физика, эндоген, экзоген, социал мобиллик, интергенерацион, генерацион, социал дифференциация, социал интеграция, репродуктив динамика, мақом (статус) социал динамикаси, ҳудудий социал динамика, механик ва органик бирдамлик. Назорат саволлари: Социал тараққиётнинг турлари ва кўринишларини айтиб беринг. Социал ҳаракатчанликнинг қандай шакллари мавжуд? Социал ўсиш ҳолатлари қандай омилларга боғлиқ бўлади? Ўзбекистоннинг социал ўсиш ҳолатларини нималарда ифодалаш мумкин? Маънавий ўсишнинг манбаларини изоҳланг. 8-Мавзу: Спорт социологияси Режа: 1. Спорт социологияси фанининг вужудга келиши тарихи 2. Спорт социологияси фани тушунчаси, мақсади ва вазифалари 3. Спортнинг социал функциялари 4. Спорт социологияси ижтимоий институт сифатида Мамлакатимизда қисқа фурсат ичида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спорт соҳаларига етарлича шарт-шароитлар яратиш борасида қарор, фармойиш ва қонунлар қабул қилинди, кенг жамоатчилик орасида унинг тарғиботи олиб борилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 271-сонли Қарори ёшлар спортини оммавий равишда ривожлантириш, жамоатчилик орасида турли спорт тадбирларини уюшган ҳолда ташкил қилишга қаратилган бўлса, 2003 йил 3 июндаги “Ўқувчи талаба-ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 244-сонли Қарори умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талаба-ёшларига жисмоний тарбия ва спорт билан доимий, узлуксиз тартибда шуғулланиш имкониятини бермоқда. Шунингдек, мамлакат миқёсида оммавий спортни ривожлантириш, аҳоли турли қатламларининг спорт билан шуғулланишига имконият яратиш, соҳага ихтисослашган спорт муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътиборнинг натижаси ўлароқ спорт-соғломлаштириш масканлари, олимпия заҳиралари ўқув муассасаларининг фаолияти тубдан яхшиланмоқда. Бизга маълумки фақатгина моддий шароитларнинг ўзи жисмоний тарбия ва спортни ривожланишига олиб келмайди. Бу борада халқнинг спортга бўлган қизиқишини ўрганиш, унга таъсир қилувчи миллий-маънавий ва маданий қадриятларни ўрганиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу омиллар спорт социологияси доирасида ўрганилади. Жисмоний тарбия ва спорт тараққиётида бундай омилларнинг долзарблиги ҳамда уларни ўрганиб боришнинг зарурлиги спорт социологиясининг ривожланишига сабаб бўлмоқда. Умуман, спорт социологиясининг жисмоний тарбия ва спорт тараққиётдаги ўрни социологик тадқиқотлар асосида ёшларнинг спорт турларига бўлган муносабатини ўрганиш, спорт турларидаги мавжуд ижтимоий муаммоларни аниқлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига хизмат қилувчи социал манбаларни излаш, янгиларини шакллантириб бориш ҳисобланади. Шунингдек, мамлакатимизда спорт социологиясини ривожлантириш жойларда спорт турларида юзага келаётган муаммоларни ёки маълум бир спорт турининг ривожланмаётганлиги сабаларини аниқлаш, ўрганиш, тадқиқ этиш имконини беради ҳамда спорт социологиясининг тадқиқот методлари орқали аҳолининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабати ва қизиқишини ўрганиб бориш, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланишга, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортнинг кенг миқёсда ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда ижтимоий-сиёсий жараёнларни тадқиқ этишда социологик тадқиқотлар кенг фойдаланилмоқда. Социологик тадқиқотларни қарайиб борча ижтимоий фанлар мутахассилари ўз фаолиятида қўллаб келмоқдалар. Улардан асосан бошқарув фаолиятидагилар тез-тез фойдаланмоқда. Айниқса, журналистлар ва сиёсатчилар ўзларининг ишларида социологик тадқиқот натижаларига мурожаат этиб келмоқда. Йилдан йилга социологик тадқиқотлар кўлами ва сони купайиб бормоқда. Бундай ҳолатни тушунтиришда ва изоҳлашда ҳаётнинг ўзи сабабларини кўрсатмоқда. Чунки, социологик тадқиқотларнинг имкониятлари жудаям кенг ва кўп қирралидир. Социологик тадқиқотлар қуйидаги муҳим ижтимоий муаммоларни ечимини кўртсатиб беради: ижтимоий жараёнларни реал ҳолатини акс эттириш; режаларни ва бошқарув қарорларини янгилаш; жамоавий муносабатлар ривожланишини илғор тенденцияларини аниқлаш; ижтимоий воқеликларни прогноз ва таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш; қарама-қаршиликларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; амалий социологик назоратни таъминлаш. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling