Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари


Download 0.53 Mb.
bet26/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари.
Жамият ижтимоий таркибида ҳар бир шахс қайси иж­тимоий гуруҳга ва ундаги ҳудудий, тармоқ (соҳа) ва ижти­моий мавқе йўналишига мансублиги билан ҳарактерланади. Булардан ташқари яна, шахс жинси, ёш жиҳати, оммавий аҳволи, ижтимоий келиб чиқиши, миллий мансублиги, маълумоти, илмий даражаси каби параметрлар билан ҳам ўрганилади. Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврининг иқтисодий қийинчиликлари ижтимоий гуруҳ ва айрим шахслар қанчалик моддий имкониятга эгалиги, жамғарма маблағи миқдори каби томонларни ўрганишни ҳам талаб этади.
Ҳозирда ижтимоий муносабатларда жамиятимиз учун мутлақо янги бўлган асослар яратилмоқда. Хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли, дунё сари очиқ юз тутган иқтисодиёт пайдо бўлаётир. Шунинг учун ҳам янги иқтисо­дий ва тақсимот муносабатлари социологиясини ишлаб чиқиш социология фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда меҳнатнинг мазмунини чуқур ва ҳар жиҳатдан ўзгартирмай туриб, жамиятимиз ижтимоий таркибида сифат ўзгаришига эришиб бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало, меҳнатга янгича муносабатни таркиб топтириш, янги техноло­гияни яратиш, фанни янада тараққий эттириш, муносиб малакали кадрлар тайёрлаш, маорифни тубдан янгилаш каби кечиктириб бўлмайдиган вазифалар амалга оширилмоғи лозим.
Ижтимоий синфий муносабатлар.
Жамиятнинг ижтимоий таркибида ижтимоий-синфий муносабатлар ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Совет социологиясида синфий муносабатлар, синфий кураш масалаларига жуда кенг ўрин берилиб, бу муносабатлар ижтимоий таркибдаги бошқа барча элементлар, муносабатлар ичида энг муҳим ва белгиловчи ҳисобланган. Бунинг сабаби, унда жамиятнинг иқтисодий таркиби бошқа ижтимоий гуруҳлардагига нисбатан тўлароқ ва аниқроқ акс этади, - деб кўрсатилган. Ҳақиқатдан ҳам, давлат социализми даврида мавжуд ишчилар ва деҳқонлар синфи жамиятнинг энг кам таъминланган, қуйи даражадаги синфларни ташкил қилди. Интеллигенция ижтимоий қатлами эса моддий таъминланганлик жиҳатидан улардан унчалик фарқ қилмаган. Ўтган даврда, асосан, икки синф — ишчилар ва деҳқонлар синфи ва интеллигенция қат-лами мавжуд деб кўрсатилиб, жамият ижтимоий таркибидаги бошқа гуруҳлар (масалан, юқори табақа чиновниклари, мафия гуруҳлари ва шу кабилар)нинг аҳамияти мутлақо тилга олинмас эди.
Ишчилар синфи кўп қиррали ижтимоий бирлик ҳисобланади. Унинг ички таркиби демографик (жинси ва ёши билан), профессионал — тайёргарлиги билан (меҳнатнинг мазмуни ва ҳарактери билан) ҳудудий (ижтимоий-ҳудудий бир­лик билан), этник (миллий фарқи) ва маданий-маълумоти билан фарқ қилувчи таркибий тузилишга эга.
Ҳозирда Ўзбекистон давлати миқёсида миллий ишчилар синфининг таркиб топиши учун шарт-шароит яратилмоқда. Жаҳон талабларига жавоб бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун моддий замин тайёрланмоқда.Чет эл фирмалари билан қўшма корхоналар яратилмоқда. Эндиликда, юқори технологияга асосланган саноат ишлаб чиқаришининг малакали ишчи - инженерлар гуруҳи шакллана бошлади.
Ишчилар синфи ривожланиш истиқболларига эришиш учун уларни миқдорий жиҳатдан кўпайтириш билангина эришиб бўлмайди. Аввало меҳнатнинг интеллектуал мазмунини бойитиш, замонавий автомат-технология билан жиҳозланган иқтисодий шарт-шароитларни барпо қилиш зарур. Амалга оширилиши керак бўлган бундай тадбирлар бевосита қишлоқ хўжалиги деҳқонлари ҳамда интеллигенция қатлами учун ҳам тааллуқлидир.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling