Қисқача хулосалар:
Ҳозирда ижтимоий муносабатларда жамиятимиз учун мутлақо янги бўлган асослар яратилмоқда. Хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли, дунё сари очиқ юз тутган иқтисодиёт пайдо бўлаяпти. Шунинг учун ҳам янги иқтисодий ва тақсимот муносабатлари социологиясини ишлаб чиқиш социология фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Республиканинг аста-секин бозор муносабатларига ўтиб бориш даврида Президент И.А.Каримов томонидан белгиланган беш тамойилга асосланган тарзда сиёсат юргизилмоқда. Стратификация социологиянинг асосий тушунчаларидан бири сифатида жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий гуруҳлари ва уларни табақаланиши белгилари тизимини ўзида акс эттиради. Ҳозирги замон стратификацион ёндашувининг назариётчилари ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқаришдаги иштироки, жамиятнинг асосан мулкка бўлган муносабат асосида табақалашуви хусусидаги марксистик ёндашувини инкор этиб жамият, маълумот, руҳият, маиший шарт шароитлар, бандлик даражаси, даромад кўламлари ва бошқа белгиларга кўра табақаланишини асослаб берадилар. Улар юқоридаги белгиларга кўра ажралувчи ижтимоий гуруҳлардан ташқари, юқори табақа, ўрта табақа ва қуйи табақа доимий амал этишини таъкидлайдилар.
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш (сиёсати) муносабати билан, Ўзбекистонда мулкчилик турли шаклларининг жорий қилиниши ва уларнинг давлат ҳимоясига олиниши тақсимот муносабатларида тубдан ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида жамият иқтисодий ривожланишини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Таянч иборалар
Ижтимоий страта, жамият аъзоларининг мулки, касб, ирқ, миллат,жинс, ҳудуд, майл, мақсадлар, дидлар асосида бўлинган алоҳида уюшмаси,консенсус, муроса, оламий уйғунлик, яхлит бир бутунлик, социал мобиллик, структуравий социал мобиллик, эмиграция ва миграция, горизонтал социал мобиллик, индивидуал мобиллик, меҳнат ва иқтисодий миграция, табақалашув.
Назорат учун саволлар:
Страта нима?
Оламий уйғунлик назариясининг мазмуни қандай?
Стратификация тушунчасини изоҳланг.
Консенсус нима?
Миллатлар ва этник гуруҳларга таъриф беринг.
Социал - этник таркиб тушунчасини изоҳланг.
Ўзбекистонда мустақиллик шароитида янгидан шаклланаётган социал - этник таркибни айтиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |