Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.53 Mb.
bet21/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Қисқача хулосалар:
Президентимиз И.А.Каримов ўзининг "Баркамол авлод орзуси" асарида шундай фикрлар юритади. Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади.
Инсон ҳатти-ҳаракати, хулқ атвори ва фаолиятини таълим муассасалари, маҳалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар (суд, прокуратура, милиция) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади.


Мавзу бўйича таянч атамалар:
Социал гуруҳ, ингуруҳ, аутгуруҳ, референт гуруҳлар, ижтимоий меъёр, жиноятчилик, аномия, аҳлоқ, меъёрлар, қонун, ижтимоий муҳит, ҳатти-ҳаракат, ижтимоий ҳодиса, девиант хулқ-атвор, ижтимоий назорат, ижтимоий оғишлар, муаммоли вазият, аномия.


Назорат учун саволлар:

  1. Шахс тушунчаси турли фанларда қандай тадқин қилинган?

  2. Шахс шаклланишига таъсир этувчи асосий омилларни айтиб беринг?

  3. Шахс тўғрисидаги асосий социологик назариялар айтинг?

  4. Жамиятда коррупция муаммосини изоҳланг.

  5. Ижтимоий меъёрлар нималар?

  6. Девиант хулқ-атвор нима?

  7. Девиант хулқ-атворнинг турлари қайсилар?

  8. «Аномия» атамасини изоҳланг.

  9. Шахс хусусиятлари деганда нимани тушунасиз?

  10. Муаммоли вазиятни тушунтириб беринг.

  11. Оиланинг ижтимоий назоратдаги ўрни.

  12. Ижтимоий назоратда маҳалланинг роли қандай?



5 – МАВЗУ: ЖАМИЯТ СОЦИАЛ СТРУКТУРАСИ ВА СТРАТИФИКАЦИОН ЖАРАЁНЛАР


РЕЖА:

  1. Социал структура тушунчаси ва унинг аҳамияти.

  2. Социал стратификация.

  3. Стратификация типлари.

  4. Социал мобиллик.

Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз ҳар бир сиёсий тарихий даврда аҳолини табақаларга бўлиш орқали бошқариш, жамият таркибида синфлар, страта, ижтимоий гуруҳларнинг бўлиши каби ижтимоий ҳодисаларига дуч келамиз. Қадимий Миср ва Вавилонда аҳоли задогонлар ва қулларга, Афина ва Римда фуқаролар ва плебейларга, Ҳиндистонда брахманлар ва хизматкорларга ажратилган. Қадимги Турон мамлакатида асосан аҳолини:


а) Уруғ қабилавий келиб чиқишидан;
б) Касбий мансублигидан;
в) диний эътиқодий қарашларидан;
г) шажаравий сулолавий келиб чиққан ҳолда тасниф этиб келинган.
Турон тарихидан маълумки, жамиятни ана шундай тасниф этиш ҳар бир ижтимоий гуруҳ, стратанинг ижтимоий ўрни ва ролини объектив баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш, умумдавлат миқёсида уларнинг муросавий конценсусини таъминлаш, сиёсий бошқариш имконини берган.
Жамиятни ўрганиш тамойиллари, ижтимоий иқтисодий вокеликка ёндашув хусусиятлари доимий равишда ўзгариб, такомиллашиб боради. Тоталитар тузум даврида ижтимоий тараққиётнинг бош сабаби синфлараро кураш деб қаралганлиги сабабли жамиятдаги муаммоларга умумий ёндашиб, бир синф вакиллари билан иккинчи синф вакиллари қарашларидаги тафовутни аниқлаш барча ижтимоий фанлар хусусан социологиянинг ҳам асосий илмий тадқиқот тамойилларидан ҳисобланиб келинган.
Жамиятнинг тинчлик шароитида мўътадил ва одатий ҳолатлардан барча ижтимоий зиддиятларни асосан муайян синфлар, уруғ ва табақалар ичидаги қарама-қаршиликлар тарзида намоён бўлиб келади. Ижтимоий гуруҳлардан табиий амал қилиш ҳолати бўлган ички, ботиний муаммо ва зиддиятларнинг синфлараро зиддиятларга кўчиши, яъни бир гуруҳ зиддиятларнинг бошқа гуруҳлар томонидан ўзлаштирилиши зиддиятларнинг ижтимоийлашуви умумжамият катаклизмига, синфлараро, давлатлараро урушларга олиб келган бундай ёндашув табиийки жамият ижтимоий гуруҳларнинг сиёсий-ижтимоий, мулкий-маънавий бараварлаштиришга ижтимоий психология масаласини ўрганишнинг негизи мазмунидан, яъни ички жиҳатларидан ташқи томонларига буриб тўлиқ эҳтиёжи ва заруратидан келиб чиққан бўлиб, кишилар томонидан воқелик ўзгаришлари моҳиятини билиш миллий ўзликни англашга бўлган интилишларига йўл бермасликни ифодалар эди.
Бундай ёндашув аҳолини маънавий забун қилар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш, ўзликни мухофаза этиш, ўзгаларга керакли бўлишдан ижобий фазилатлар ривожига йўл бермасдан, сурбетлик, боқимандалик, ялқовлик, ижтимоий мулкка нисбатан юлғичлик хусусиятларини таркиб топтирар эди.
Иккинчи катта ижтимоий қусур бу ижтимоий вокеликни идрок этишда индуктив ёндашувни мутлоқлаштиришдан иборат эди. Индуктив метод, яъни хусусда умумнинг тўла номоён бўлиши ғояси ҳар қандай ҳолатда умумий ижтимоий-иқтисодий муҳитдан катъий назар амал қилиши мукаррар, деб қарашдан келиб тан олмаслик оқибатида табиат ва жамиятга ўнглаб бўлмас даражадаги катта зарарлар етказилди.
Индуктив методни мутлоқлаштиришнинг маънавий ўз-ўзини англаш борасида жуда зарарли эканлиги Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари Зардўшт, Лао Цзин, Конфуций, Платон, Аристотель, Цицерон, Имом Бухорий, ал-Мотуридий, Форобий, Беруний ва бошқалар ўз асарларида асослаб берганлар.
Тоталитар тузум даврида табиатнинг ноёб истеъдодлари оёқ ости қилинганлиги, ҳаммани баробарлаштириш шиори остида қараб келинганлиги кишиларни "жамиятнинг винтиклари" ва уларни истаган пайтда бирини иккинчиси билан алмаштириш мумкин деб ёндошиш услуби кенг кўламда амалда бўлиб келди.
Ижтимоий адолатни қарор топшириш тарихи инсоният томонидан ўз-ўзини англаш жараёнлари бошланиши билан боғлиқ. Дунёни илк китобларидан саналмиш "Авесто"да аҳолининг барча қатламлари, қавмлари ва гуруҳлари учун умумий турмуш тарзи қоидалари тавсиф этилади. Антик дунё қонуншуноси Солон томонидан яратилган илк қоидалар мажмуи ҳам турли хил ижтимоий гуруҳлар ўрта асрда тотувлик ва муроса меъёрларидан иборатдир. Стратификатцион таснифларни ўрганганда, оламни яхлит бир бутунлик тарзида тасаввур этиш, яъни "Оламий уйғунлик" назариясига монандлик жиҳатларини ҳам эътиборга олишимиз керак бўлади. Бу назария тарафдорларидан бири Платон оламий жон оламни руҳлантириб, ўзи сонли нисбатларга, гормоник тартибга бўйсунади деб қарайди. Платондан фарқли, Аристотел тартибсизликлардан вужудга келадиган оламий уйғунликка бир мунча ўзига хос ёндашади ва уни жондаги манба эмас балки фақат нарсалар табиатидаги манба деб чекланади.
Стратификация социологиянинг асосий тушунчаларидан бири сифатида жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий гуруҳлари ва уларни табақаланиши белгилари тизимини ўзида акс эттиради. Ҳозирги замон стратификацион ёндашувининг назариётчилари ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқаришдаги иштироки, жамиятнинг асосан мулкка бўлган муносабат асосида табақалашуви хусусидаги марксистик ёндашувини инкор этиб жамият, маълумот, руҳият, маиший шарт шароитлар, бандлик даражаси, даромад кўламлари ва бошқа белгиларга кўра табақаланишини асослаб берадилар. Улар юқоридаги белгиларга кўра ажралувчи ижтимоий гуруҳлардан ташқари, юқори табақа, ўрта табақа ва қуйи табақа доимий амал этишини таъкидлайдилар.
Кейинги 20 йилда ривожланган Ғарб, хусусан АҚШда ўрта табақа концепциясини ўрта синф концепцияси билан айни уйғунлаштириш тенденцияси юз бермоқда. Ўрта синф жамиятни ўзига хос миллий, ирқий интеллектуал ва молиявий тенглик ва барқарорлик меъёри сифатида ўзига хос ижтимоий конценсус вазифасини ҳам ўтамоқда. Шу боисдан ўрта синф ҳиссасининг ортиши жамиятдаги ижтимоий барқарорлик шарти сифатида ҳам талқин этилмокда. Ўрта синф вакиллари миқдори эса улардаги кўчмас мулк ҳажми, банкдаги маблағлари, турли манбалардан олган фойдалари, бошқа даромадлардан давлатга тўланадиган солиқлари салмоғига кўра йилма-йил аниқлаб борилади. Ғарб мамлакатлари турмуш тарзини ўзига хос барометри вазифасини ўтаётган ўрта синф феномени гарчи ривожланган Европа давлатлари учун ижтимоий - иқтисодий қадрият даражасида келинаётган бўлса-да, бу қадрият ўрта синф вакилларини юқори ва қуйи синф вакиллари билан маънавий яқинлаштириш имконини бермади.
Инсониятнинг 5 минг йиллик ўтмиши кишиларнинг хавф умумий бўлганда бирлашувлари тарихидан иборатдир. Кенг халқ оммасининг нечоғлик кўп миқдори бирлашуви унинг хавфга қаршилик салмогини шунчалик ошириб турган. Аммо хавф тазйиқи сусайиши билан бирлашувлари ҳам емирилиб борган.
Инсоният тарихида страталар халқнинг маданий такомиллашганлик белгилари сифатида ҳам баҳоланиб келинган. Хусусан, гиламдўзлар, дўппидўзлар, темирчилар, боғбонлар ва бошқа касбий страталар муайян меҳнат фаолияти орқали нафақат ўзига хос иқтисодий-ижтимоий ҳаёт йўриғини амалга оширганлар, балки ўз қавмлари сиру-синоатларининг ўзгалар мулкига айланмаслиги эришилган комиллик қадриятига путур етмаслиги хусусида ҳам қайғурганлар.
Халқимиз ўз страталарини ҳимоя қилиб келган, зеро, бу ҳимоя нафақат қавмлар, шаклланган касб ва ижтимоий гуруҳлар мавқеини муҳофаза этиш шаклларида, балки ахлоқий ёндашувлар тизимини турмуш тарзи яхлитлигини, халқ урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш учун кураш лавҳаларида ҳам намоён бўлиб келган.
Ўзбек халқи страталарининг таркиби ва тизими таҳлили этнорегионал хусусиятларини ҳам ҳисобга олади. Маълумки, ўзбек халқи тарихан шаклланган 92 уруғ-этноэлемент маҳсулидир. Бу этно-тасниф таркибидаги ҳар бир уруғ алоҳида стратификацион тадқиқот талаб этувчи этник бирликлардир. Мазкур уруғларнинг ижтимоий-тарихий ўрни таҳлил этилганда унинг нафақат ўзбек халқи этногенезисини ўрганишдаги аҳамияти ойдинлашади, балки унинг умумтуркий макроэтносида тўтган тарихий ўрни ва ижтимоий мавқеи юзага чиқади.
Ўзбекистонда кенг тармоқли яхлит стратификация тадқиқот ишларини амалга ошириш зарурияти ва долзарблиги бугунги кунда ўзбек халқи миллий ўзлигини тўғри идрок этиш, миллий менталитет имкониятларидан самаралироқ фойдаланишга йўл очади. Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий жараёнлар таркиби ва тизимини характерловчи 12 та стратификацион тизимларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилар.
1) Ижтимоий касбий таснифга кўра типлар.
2) Қавм-сулолавий асосларга кўра типлар.
3) Маданий-эстетик даражаларга кўра типлар.
4) Ёш даврларига кўра типлар.
5) Этно-ҳудудий типлар.
6) Диний-конфессионал типлар.
7) Партиявий-эътиқодий фарқларга кўра типлар.
8) Уруғ-қабилавий типлар.
9) Муайян манфаатлар доирасида уюшган корпоратив типлар.
10) Жинсий таснифга кўра типлар.
11) Ҳуқуқбузарликка мойилликка кўра типлар.
12) Маданий-рамзий интилишларга, қизиқишларига кўра аҳоли типлари.
Ўзбекистондаги ижтимоий стратификация жараёнларини ўрганишда конкрет социологик тадқиқот методлари, хусусан, анкета, интервью тест,ҳужжатларни ўрганиш усулларига реал ҳолатлар тақозоси асосида ёндашилади ва улар орқали олинган бирламчи маълумотлар контент анализ усулида қайта ишланади.
Жамиятдаги ижтимоий табақаларни ўрганишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
-Тадқиқот давомида ижтимоий страталарга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уларнинг ижтимоий таркиб ва тузумдаги ўрни ва мавқеини ҳурмат қилиш;
-Страталар ижтимоий статикаси ва динамикаси жараёнларини илмий баҳолашда тизимий ва яхлит ёндашиш;
-Ўзбекистондаги ижтимоий страталарнинг миллий менталитети, регионал-ҳудудий хусусиятларини алоҳида эътиборга олиш;
-Ижтимоий страталар таркиб топишига сезиларли таъсир ўтказувчи сиёсий - иқтисодий, ижтимоий, диний-конфессионал, мафкуравий омилларни ўрганиш;
-Ижтимоий страталар таснифини тузишда сиёсий таҳлил усулларидан фойдаланиш.
Иқтисодий ривожнинг замонавий, энг илғор турига ўтишга интилаётган ҳар бир мамлакат ҳам техника, ҳам бизнес соҳаларида юксак профессионал тайёргаликка эга ижтимоий қатламга таяниши шарт. Мазкур ижтимоий қатлам вакиллари ўз профессионал - малака тайёргарлик савияларига мутаносиб ижтимоий ўрин эгаллашга интилишлари шарт. Тарихий тараққиёт шундай шаклландики, илмий билимлар ва ишбилармонлик ўзлашмалари асосан ғарбий давлатлар ва Японияда мужассамлашди. Уларда банд аҳоли таркибидаги олий категорияли профессионал ижтимоий қатлам вакилларининг ҳажми ўрта ва паст категория вакилларининг улушидан сезиларли даражада юқоридир. Бу жараён ўз йўналишда янада ривожланиб, мазкур давлатларнинг энг бой ва замонавий ишлаб чиқариш ҳамда илмий-техник тарққиётнинг олд қаторидаги халқаро иқтисодий ўрнини сақлаб туришга замин яратмоқда.
Асосан халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда ихтисослашган ва иқтисодий хом ашё етказиб беришга қаратилагн мамлакатларда эса ижтимоий қатламлашув таркиби, асосан, профессионал ижтимоий қатламларнинг ўрта ва паст категория вакилларидан иборатдир. Бунинг сабаби - мазкур давлатлар ўз тараққий этган технологиясини яратишга кўмакдош фирмалар ёки ҳукумат даражасида илмий тадқиқотлар ўтказишга кўмакдош иқтисодий рағбатларни таъминлаш учун манбаларга эга эмас.
Мазкур ўрнашиб қолган тартибни бузиб ва ривожланаётган давлатларда жамият ижтимоий таркибида ижобий ўзгаришга эришибгина эмас, балки юқори ва ўрта категорияли ижтимоий қатламларни шакллантириб, шарт-шароит яратишга қаратилган давлат сиёсати ҳисобига эришиш мумкин. Ривожланаётган давлатлар меҳнат фаолиятининг мураккаб, илмий, ижодий турларини ривожлантириш учун кучли ҳомийлик сиёсатини ўтказишлари керак. Фақат шундай ёндашув натижасидагина жамият ижтимоий таркибида прогрессив ўзгаришига эришиш ва ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда маҳаллий илм талаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ғарб давлатлари билан тенглик таъминланиши мумкин.
Дунёнинг кўплаб ривожланаётган мамлакатларидан фарқли ўлароқ Ўзбекитонда бундай ижтимоий қатлам мавжуд. У, илгари йирик илмий муассасалар ва бошқарув органларида ишлаган ҳамда ўша даврнинг ижтимоий поғаналарида етарли даражада юқори ўрин эгаллаган юксак малакали мутахассислардан таркиб тапган.
Ҳозирги пайитда мазкур ижтимоий қатлам вакилларининг сезиларли қисми кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланади, технологик замини уларнинг профессионал малакасига мутаносиб бўлмаган кичик корхоналар ва кооператалар негизида фаолият юритади.
Мазкур ижтимоий қатлам, иқтисодда уларнинг ижтимоий мақомини қайта тиклашга қодир янги соҳа юзага чиқиши билан ўзи жамулжам этган профессионал - малака салоҳиятини максимал даражада ишлатишга тайёр туради.
Стратификация (лот стратум - қатлам ва фацио – бажараман) - жамият тузилмаси, алоҳида қатламлари, ижтимоий табақаланиш белгилари тизими ва тенгсизликни ифода этувчи социологик тушунчадир.
Социал стратификация - социологик тушунча бўлиб, жамият ва унинг айрим қатламлари тузилишини, ижтимоий табақаланиш, тенгсизлик белгилари тизимини ифодалайди. ¨ки бошқача айтганда: жамиятнинг мулк, мақом ва ҳокимият муносабатларидан келиб чиқадиган тизими бўлиб, у ижтимоий роллар ва вазифаларни ўзида акс эттиради. Социал стратификация жамиятдаги меҳнат тақсимотида турли гуруҳларнинг ижтимоий дифференциациясидан (табақаланишуви), шунингдек у ёки бу фаолиятнинг аҳамиятини ва ижтимоий тенгсизликни қонунийлаштирувчи қадриятлар ва маданий намуналар (стандартлар) тизимининг хусусиятидан келиб чиқади. Ижтимоий стратификациянинг асосий вазифаси - турли фаолият хиллари учун рағбатлантирувчи тизим ёрдамида ижтимоий ролларни мос равишда идрок этиш ва бажаришни таъминлашдир.
Социал стратификация: маълумот, маиший шароит, машғулот даромад, руҳий, дин ва шу каби белгилар асосида жамият «юқори», «ўрта» ва «қуйи» синфлар ҳамда страт (қатлам)ларга (2 дан 6 гача) бўлинади. Тенгсизлик ҳар қандай жамиятда бор. Социал стратификация тизимида кишиларнинг ўз қобилиятлари ва куч-ғайратларига мувофиқ мақомларни ўзгартиришлари (социал мобиллик) эса жамиятнинг барқарорлигини таъминлайди ва синфий курашни «ортиқча» қилиб қўяди (Марксистик тадқиқотлар ижтимоий синфлар назариясига асосланиб келинган)
Жамиятнинг ижтимоий, таркибий тузилиши қуйидагича:
1. Социал стратификация, социал мобиллик тушунчалари1.
2. Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари.
3. Ижтимоий-синфий муносабатлар.
4. Ижтимоий демографик муносабатлар.
Жамият тараққиёти ижтимоий гуруҳлар ҳарактерига ва ўзаро алоқадорлигига боғлиқ. Унинг ҳарактерига: оила, мактаб, давлат партиялар, иқтисодиёт, фан, маданият, матбуот, соғлиқни сақлаш каби соҳаларнинг ривожланиши ўзаро мос равишда бўлади. Ана шу гуруҳ муносабатларида қайсилари пешқадам роль ўйнайди? Қайсилари асосий роль, бўйсунувчи ҳарактерга эга «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади», деб Конституцияда кўрсатилган.
Ҳар бир ижтимоий гуруҳ, айрим олинган шахс ҳам жамият ижтимоий таркибида ўз ўрнига эга. Шахс ўзининг жинси, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, маълумоти, мутахассислиги, оилавий аҳволи, миллати ва бошқа шу кабилар билан муайян ижтимоий таркибга киради2.
Жамиятнинг ижтимоий таркиби – ижтимоий гуруҳлар, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўз мавқеи билан фарқ қилувчи томонлари мажмуидан иборат. Олдинги замонларда ҳам жамият турли гуруҳлардан ташкил топган. Масалан, Ҳиндистонда жамият:
а) юқори табақа – брахманлар;
б) ўрта табақа - кшатрийлар (жангчи тоифаси)
в) шудралар (қора халқ)дан иборат гуруҳларгажратилган. Қадимги юнон файласуфи Афлотун (эр.аввал 4-аср) жамият аъзоларини 3 гуруҳга ажратган:
а) файласуфлар (юқори табақа бўлиб, давлатни бошқарувчи синф);
б) ҳарбий жангчилар;
в) қуллар - қуйи табақа;
Ғарб социлогиясида жамият ижтимоий таркиби социал стратификация тушунчаси асосида ўрганилади. Демак стратификация Ғарб социологиясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, жамият ижтимоий таркибининг ижтимоий табақаларга, гуруҳларга ажратилганини, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни ифода қилади.
Социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлинишининг асосий сабаби мулкий муносабатлардаги ҳолатни табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. Бу синфларни ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, ижтимоий бандлик, даромади ва бошқа хусусиятлар билан фарқ қилади.
АҚШлик социолог Т.Парсонс: «Стратификация - ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси» деб, уни ривожлантирди.
Ғарб мамлакатлари социологлари жамиятни «юқори», «ўрта», «қуйи» синф ва қатламлардан иборат деб талқин қилишади. Масалан, ғарбий Германиялик социолог Р.Дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига бўлади. Ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси 2 гуруҳдан: а) мулкдор бошқарувчилар ва б) мулкдор бўлмаган бошқарувчилар - маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат дейди. Бошқарилувчилар тоифаси ҳам 2 га: юқори - «ишчи аристократияси» ва қуйи - малакаси паст даражада бўлгaн ишчилардан иборат бўлиб, бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқ-да, деб фикр билдиради.
Жамият ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳам ифодалайди. Масалан:
- ижтимоий-синфий, гуруҳлараро (синфлар, ижтимоий табақалар, қатламалар);
- ижтимоий-демографик (ёшлар, ўрта ёшлар, халқлар);
- ижтимоий-профессионал (касб-корга қараб ўқитувчилар, инженер, тиббиёт ходимлари ва ҳ.к.);
- ижтимоий-ҳудудий (минтақа, шаҳар, қишлоқ, район, маҳалла, аҳолиси)
Ижтимоий ўзгарувчанлик тушунчаси: Ижтимоий ўзгарувчанлик социологик тушунча бўлиб, демографик ва ижтимоий фаолиятларда қўлланилади. Шахснинг бир синфдан иккинчи бир синфга, бир ижтимоий гуруҳдан иккинчи бир ижтимоий гуруҳга ўтиши, жамият ижтимоий таркибида тутган ўрнини, ўзгаришини билдиради.
Шахс мисолида гўдак бола, ўсмир, ёшлик, ўрта ёшлик, қарилик. Маълумот, олаи, ҳунар ўрганади, касб эгаллайди. Унинг жамиятда тутган ўрни ўзгариб боради. Ўқувчи эди, ишчи бўлди, ё студент бўлди, нафақахўр ва бошқа.
Жамият мисолида. Жамият асосини ташкил этган инсонлар ҳаётида ижтимоий ўзгарувчанлик жараёни содир бўлади. Синфлар пайдо бўлишида, синфларнинг бир кўринишдан иккинчи бир кўринишга ўтишида, жамият синфий структурасида, ундаги ишлаб чиқариш кучлари жойлашишида, тараққиётида, фан, техника, маданият, саънат тараққиётида ўз аксини топади. Масалан, қул, крестиян, ишчи, совхозчи, помешчик, капиталист, фермер.
Ижтимоий ўзгарувчанлик турли кўринишларда содир бўлади ёки социал мобиллик тушунчаси билан боғлик. Кишиларнинг ижтимоий поғоналардан 2 йўналиши бўйича ҳаракат қилишидир:
1) Вертикал (йўналиш) ижтимоий ўзгарувчанлик. Бу бир ижтимоий тизимда тутган ўрни, ўзгаришдир. Масалан, шахс мисолида: ўқувчи, ишчи, хизматчи, олим, колхозчи, пенсионер ва ҳоказо (Юқори ва паст даражага қараб ўзгариб боради).
2) Горизонтал (йўналиш) ижтимоий ўзгарувчанлик. Бир ижтимоий гуруқ доирасидаги ўзгаришлар ёки ижтимоий даражадаги ўзгаришлар. Масалан, ишчи 1-5 разряд, аспирант, кандидат, фан доктори, академик.
Ижтимоий ўзгурувчанликнинг турлари:
1. Репродуктив. Ишлаб чиқариш, тузилиши, экологик ўзгаришлар.
2. Статусли - хизмат поғонасига кўтарилиш, ҳаёт даражаси ва бошқа.
3. Территориал - қишлокдан шаҳарга кўчиш, ишлаб чиқаришни кўчириш, бир давлатдан иккинчисига қўшиш ва ҳ.к.
4. Маънавий - манфаатлар, қадриятлар, фикр, гушунчалар, ҳис-туйғулар.
5. Сиёсий (синфий структура), ҳукмронлик шакли.
6. Илмий-техникавий ва ҳоказо.
Жамият ижтимоий таркибининг яна бир йўналиши – мамлакат халқ хўжалигида банд бўлган ижтимоий гуруҳлар ва таркибини ўрганишдир. Аҳолининг уй-жой билан бандлиги, маиший хизмат ва бошқа. Таълим даражаси, мансаб даражаси, ижтимоий-ҳудудий йўналиш ва бошқалар.
Иқтисодий ва тақсимот муносабатлари. Бунда асосий эътибор-меҳнатнинг ижтимоий муаммолари, меҳнат фаолияти ва тақсимот муносабатларини ўз ичига олади.
Тақсимот муносабатлари - ҳаётий неъматлар юзасидан итимоий гуруҳлар ва қатламалар ўртасидаги муносабатлардир.
Бозор мутносабатларига ўтишнинг (Ўзбекистонда) 5 та тамойили бор:
1) иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги;
2) давлат бош ислоҳотчилиги;
3) қонун устуворлиги;
4) ўткир ижтимоий сиёсат (шу масалага тааллуқлидир);
5) бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.
Кучли ижтимоий сиёсат принциплари эса қуйидагилардан иборат:
1) Аҳолини иш билан таъмин қилиш ва меҳнат бозорини шаклан-тириш.
2) Даромад сиёсатини юргизиш: пул даромадлари.
3) Ижтимоий таъминот, ижтимоий кафолатлар, кам таъминлаган-ларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш.
4) Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш.
5) Халқнинг моддий турмуш шароитини яхшилаш.
6) Ҳар кимнинг меҳнатига ва ҳар кимнинг қобилиятига яраша принципига риоя қилиш.
«Адолат бу - кишилар ўртасидаги тенгликни назорат қилишдирким, токи бир тоифа бошқа тоифа устидан ҳукмрон бўлмасин, ҳар қайси табақа ушбу қоидага риоя қилсин», деган эди Ҳусайн Воиз Кошифий «Аллоҳи Муҳсинийдан (1440-1505) асарида.
Ижтимоий-синфий муносабатлар: (Синфлар ўртасидаги муносабат-лардир). Бунда:
1) инсонлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик; 2) турли ижтимоий гуруҳлар, қатлам, тоифалар ўртасидаги ҳаётий эҳтиёжларни қондириш бўйича ўзаро боғлиқлик билан юзага келадиган муносабатлар.
3) инсонларнинг ижтимоий-маиший соҳадаги ўзаро боғлиқлик муно-сабатлари.
Мулк шакллари қуйидагилардан иборат:
1) Давлат мулки.
2) Давлатга қарашли бўлмаган мулк: а) хусусий мулк; б) жамоа (ширкат) мулки.
3) Юридик ва жисмоний шахслар, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар мулки.
4) Аралаш мулк шакли.
Ҳозир Ўзбекистонда умуман мулкдорлар синфи шаклланишининг 2 та шарти манбаи мавжуд:
1) Кичик ва хусусий тадбиркорликни кенг ревожлантириш;
2)Қимматбаҳо қоғозлар бозориии ривожлантириш3.
4. Ижтимоии-демографик муносабатлар (аҳоли ёши, ўсиши, иш билан таъминланганлик ва бошқалар киради.
Умуман, стратификация йиғиндилари:
- даромад;
- бойлик;
- обрў.
Стратификациянинг тарихий типлари:
- даромад;
- ҳокимият;
- обрў.
Барча инсонлар билим олишда тенглик принципидан фойдаланади.
Стратификация кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, туғилиши билан юзага келади.
1. Қулдорлик - кишиларни қарам қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий шаклидир. Тенгсизлик даражасининг кўринишидир.
2. Касталар (лат. Партугал. гуруҳ, тоифа, табақа) – одам туғилганидан бошлаб аъзо бўлиб қоладиган ижтимоий гуруҳлар (стратлар)дир.
3. Табақалар - таомиллар ёки ҳуқуқ, қонунлари билан мустаҳкамланган наслдан-наслга ўтувчи ҳуқуклар ва бурчларга эга бўлган ижтимоий гуруҳлар.
4. Синфлар - синфлар пайдо бўлиши ХVIII-Х1Х аср билан боғлиқ АҚШ - ўрта синфлар жамияти. АҚШда 4 та асосий синфлар бор: - олий;- ўрта;- ишчи;- қуйи синфлар.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда табақаланишда синфлар: бойлар, ўрта, камбағаллар мавжуд. Стратификациянинг аралаш типи бор. Ҳозир бизда мулкдорлар синфи шаклланмоқда. (Биз бу ҳақда юқорида бердик).
5. Синфсиз жамият.
6. Ўзбекистон Республикасида жамият ижтимоий тузилиши: Бозор муносабатлари билан боғлиқ бўлган мулкчиликнинг 4 та тури ва шунга мувофиқ синфлар юзага келди. Мулкдорлар синфи шаклланиб бормоқда4. (53-54-моддалар).
Жамиятнинг моддий-ишлаб чиқариш жараёни социологияда ижтимоий тизим сифатида олиб қараб ўрганилади. Моддий ишлаб чиқариш тизими-ижтимоий ҳаёт соҳаси бўлиб, кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ.
Ҳар қандай ижтимоий жараёнлар инсон фаолияти билан уйғунлашади. Муайян ижтимоий бирлик сифатида уюшган кишиларнинг катта-катта гуруҳлари, синфлар, миллатлар миллий-этник, ижтимоий-демографик, нисбатан кичик тизимлар: ўқув-тарбиявий, оила-турмуш ва бошқа гуруҳлар, ижтимоий ташкилотлар, бирлашмалар, иттифоқлар–жамиятнинг ижтимоий таркибини ташкил қилади. Улар тарихий ривожланиш босқичларида турли ижтимоий асосларда шаклланадилар. Яшаш шароитига, ривожланиш хусусиятларига, ижтимоий эҳтиёжга, мнфаатларга ва муайян мақсадга эга бўлади. Ижтимоий тизимлар занжирида турли ўзига хос ҳалқага эга бўладилар. Ички ташкилий тузилиши, ҳарактери, функционал ва ривожланиш даражаси, турмуш тарзи, фаолият шакли ва усуллари билан қадриятлар тизими, норма, ғоялари, қарашлари ва бошқа жиҳатлари билан ўзаро фарқ қиладилар.
Жамиятнинг ижтимоий таркибини конкрет тарихий давр кесимида олиб қараш талаб қилинади, чунки турли тарихий даврлар ижтимоий таркиб ўзаро сифат ва хусусиятлари билан фарқ қилади.
Жамиятнинг ижтимоий таркибини социология жиҳатидан ўрганиш уни уч маънода: умумий, махсус кенг ва хусусий тор маънода олиб қарашни тақозо этади.
Умумий маънодаги ижтимоий таркиб-жамиятнинг бир бутун таркибини ташкил қилади. Бу ижтимоий таркибнинг элементи сифатида жамиятнинг ижтимоий муносабатларига мос тушувчи иқтисодий сиёсати, идеологияси каби соҳалари киради.
Иккинчи, махсус, кенг маънодаги ижтимоий таркибга эса ижтимоий-тарихий бирлик муносабатлари киради. Бу таркиб миллий-этник, ижтимоий-демографик, мутахассислик ва бошқа шу каби кишилар гуруҳларини ўз ичига олади.
Тор маънода ижтимоий таркиб тушунчасига меҳнат жамоалари, ҳудудий бирлик, нисбатан тез ўзгарувчан гуруҳлар киради.
Бозор муносабатларининг таркиб топиши жараёнида Ўзбекистон ижтимоий таркибида кескин ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўзгаришларни юқорида кўрсатилган уч методологик босқич бўйича социологик тадқиқ қилиш - асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, социал стратификация эмпирик социал тадқиқотларда уч хил ёндошув-услуб муҳим аҳамиятга эга бўлиб, шу услублар асосида ўрганилади. Яъни:
1. ўз-ўзига-ўзича баҳолаш таъриф бериш ёки “синфий идентификация” (ёндашув) асосида таърифлаш бўлиб, унда социолог-респондентга (сўралувчи) ўз мавқеи ва қатламини сўраганда аҳолининг қайси синфидаги табақасига-даражасига мансуб эканлигини кўрсатилишига мувофиқ жавоб беришлик услубига айтилади, яъни инсоннинг жамиятда кимлиги ўзидан сўралиб аниқланади.
2. “Репутацияли баҳолаш услуби бўлиб, бунда сўровчи-тадқиқотчи социолог-сўролувчидан воситачи (эксперт ролини бажариши, яъни синфий табақа ёки мавқеини аниқланаётган шахс-кишига холисона бир-бирига қайси социал гуруҳга мансублиги билдириш услуби; яна ўзглар фикрига асосланиш услуби;
3. “объектив ёндошиш” услуби бўлиб, унда тадқиқотчи бир қатор объектив борлик критериялар асосида синфий-социал критерияли (даражали зинапоя ёки босқичма-босқичлик) асосида уч хил дифференцияацияли социал ҳолат асосида социал стратификация аниқланади, яъни ҳар бир индивуд, гуруҳ
1) ихтисослик мавқеи – яъни бу профессиянинг ноёблиги ва унинг орқасида социал турмуш ҳолатининг тобора яхшиланиб бориши;
2) маълумотлилик даражаси;
3) даромад даражасига қараб инсонларнинг социал стратификацияси – яъни аҳолининг социал мавқеи табақа ва қатлами аниқланади.
Ана шу услуб, яъни “объектив подход” усули ғарб социологларнинг синфларга бўлиниши ва кишиларнинг социал-иқтисодий статусини аниқлашда муҳим роль ўйнаган ва бу услубдан кенг фойдаланган.
Кўплаб социологлар жамиятда кишиларнинг социал мавқеини, табақа ва қатламларини аниқлашда стратификациялашнинг социал 7-хил вертикал табақаланиш ҳолатидан фойдаланиб ўрганишга ҳаракат қилинган. Улар қуйидагилардан иборат:
1) профессионал, маъмурий-юқори синф қатлами (юқори табақа вакиллари);
2) ўрта даражадаги техник мутахассислар;
3) коммерсиявий синф табақалари (савдо карчалонлари);
4) майда буржуазия синфи (ўрта мулкдорлар табақаси);
5) раҳбарлик функцияларини бажарувчи техниклар, ишчилар (рабочийлар) – яъни воситачи раҳбарлар – ўрта тоифадаги раҳбар ходимлар;
6) малакали ишчилар, яъни ҳақиқий моддий бойлик яратувчи малакали мутахассис меҳнаткашлар;
7) малакасиз, мутахассис ёки мутахассис бўлмаган ишчилар,меҳнаткашлардир.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling