Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муамоли вазият
Шахс хусусиятларининг шаклланишида асосан 3та омил муҳим аҳамият касб этади, булар: 1) Ирсий омиллар; 2) Психофизиологик омиллар; 3) Шахснинг билим даражаси.
Шунингдек, ижтимоий оғишларнинг юз беришига шахснинг қатъиятли ёки қатъиятсизлиги, принципиаллик ёки принципсизлиги, қоидаларга бўйсуниш ёки бўйсунмаслик одатлари, бирон бир қарорга кела олиш имконияти, ташқи таъсирга қанчалик берилиши, иродаси ва бошқа шу каби психофизиологик ҳолатлари, мижози ҳам катта таъсир кўрсатади. Ижтимоий бузилишларни ўрганишда муаммоли вазият муҳим аҳамият касб этади. Муамоли вазият шундай ҳолатки, у субъектдан ечимини талаб қилади, унинг ечими ижтимоий меъёрлард кўрсатилган бўлсада, у ёки бу сабабларга кўра, ушбу меъёрларни қўллаш қийинрок бўлади. Энг катта муаммоли вазият зиддиятли ҳолатларда, яъни турли шахслар ёки гуруҳларнинг манфаатлари бир-бирларига тўқнаш келганда юз беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўз жонига қасд қилишларннг 40%и оилавий зиддиятлар оқибатида содир этилади. Зиддиятли ҳолатларни юзага келишида баъзан шахс хусусиятлари сабабчи бўлса, баъзан кичик ижтимоий гуруҳлар, оила, махалла, ишлаб чиқариш бригадаси аъзолари, синфдошлар орасидаги салбий муносабатлар сабабчи бўлади. Жамиятда шахс шаклланишига таъсир этувчи муаммонинг ва уни хал қилиш имкониятларининг мураккаблиги даражасига кўра муаммоли ҳолатнинг тўртта асосий ҳолати кўзга ташланади: 1) хеч қанақа муаммо йўқ ҳолат, бундай ҳолат хеч қанақка қарор қабул қилишни талаб қилмайди; 2) муаммо бор, бироқ қийинрок ёки осонрок бўлсада, унинг ечими ҳам ижтимоий меъёрларда кўрсатилган ҳолат; 3) мавжуд муаммони субъект ижтимоий меъёрлар доирасида хал қила олмайдиган ҳолат; 4) муаммони хеч қанақасига хал қилиб бўлмайдиган ҳолат. Ушбу турлича ҳолатлар кенг кўламда биридан иккинчисига ўтиб туради. Муаммоли ҳолатнинг мазмуни субъектнинг индивидуал мақсадлари билан жамият манфаатлари орасидаги мақсадлар ва унга эришишнинг мумкин бўлган воситалари орасидаги; фаолиятнинг кутилаётган оқибатлари ва унинг қўшимча натижаси (ижобий ёки салбий) орасидаги, шунингдек ижтимоий меъёр талаблари ва шахс хусусиятлари орасидаги зиддиятларнинг (кўпинча ўйлаб чиқарилган) пайдо бўлишидан иборатдир. Меъёр бузилишлар тизимида ижтимоий таъсир жиҳатларидан фарқланувчи қадриятларни ажратиб таҳлил этиш ўринлидир. Ижтимоий маънавий зарар даражаларини пастлиги ва юқорилигига кўра девиант ҳолатларнинг тавсифланиши ижтимоий-ҳуқуқий аҳамиятига кўра қонунлар тизими ҳамда жамият томонидан қабул қилинган ахлоқий тамойиллар орқали амалга оширилади. Ушбу тавсифланиш бир неча факторларга: девиант хулқ-атворга муносабат билдираётган кишига, қонунбузувчининг шахсига, меъёр бузилиш юз берган қонкрет ҳолатга, қонунбузилиш ва бошқа шароитларнинг ўзига хослигига ҳамда аҳамиятига боғлиқ бўлади. Жамият аъзолари шахсий нуқтаи назарларининг шаклланишига, уларнинг девиант хулқ-атворга нисбатан ижтимоий фол муносабатларини таркиб топишига тарбиявий жараёнлар учун бевосита мутасадди шахслар, ташкилотлар рахбарларининг ўрни ва роли каттадир. «Баъзиларга мумкин - бошқаларга мумкин эмас», «ҳозир яхши - эртага ёмон» ва шу каби муносабат ҳолатларининг иккиламчи феъл-атвор шаклида, яъни параллел стандартлар йўналишида амал қилишига изн бериш жуда хавфлидир. Шу боисдан, хар қандай ҳолатларда ҳам мансабдор шахслар, турли жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларининг рахбарлари, педагог ва тарбиячилар, қонунни химоя қилувчи ташкилотлар вақилларининг хулқ-атвор меъёрларини бузиши қатъий қораланади. Девиант хулқ-атвор турларига кирувчи ичқиликбозлик, гиёхвандлик, ўз-ўзини ўлдиришлар билан боғлиқ ижтимоий иллатларнинг хар бири юзага келиши ва ижтимоий оқибатларига кўра мохиятан фарқли жиҳатларга эгадир. Биринчи фарқ, ижтимоий зарарли одатларнинг узоқ давом этиши девиант хулқи турмуш тарзининг узвий бўлагига айланиб кетишидан иборат бўлади. Доимий оилавий келишмовчиликлар, оила ва атроф-мухитдан норозилик, ишдаги тушунмовчиликлар ва хоказолар - буларнинг барчаси субъект рухиятини жарохатлайди ҳамда у мавжуд вазиятни ўзгартиришга уринади. Бу ўринда ижтимоий институтлардаги камчиликлар, шу жумладан зиддиятлар ривожланишининг олдини олувчи ва уларга қарши курашувчи ижтимоий назорат тизимлари ҳам салбий роль ўйнайди. Буларнинг иккинчи фарқли жикати юқоридаги ҳолатларни хал қилишнинг маълум қийинчиликларга эгалигидир. Маълумки, хар қандай ҳолатда ҳам, кўп «қурбон» бериб бўлсада, тўғри ечимга эришиш мумкин. Лекин ҳамма гап шундаки, субъект «қурбон» бера оладими: хотини (ёки эри) билан ажралиб кета оладими, янги касбга эга бўла оладими ёки йўқми. Қатъий қарорга кела олмай, кўпинча субъект «ўринбосувчи» воситаларга, ичкилик ва гиёхванд моддаларга мурожаат этади. Бунақа ҳолатларнинг кейинги фарқи шундаки, кўпинча субъект уларни хал қилишнинг нотўғри йўлларини танлайди. Оилавий ва ишдаги жанжаллар одатга айланиб қолганда, бундан «қутулишнинг» нотўғри хаёлий йўллари, ичкилик, гиёхванд воситалар ва хоказоларга мурожаат этилади. Бироқ бу йўл зиддиятнинг чуқурлашувига ва турмуш тарзини зарарлантирувчи факторга олиб келади. Шахснинг ижтимоийлашув жараёни жамиятнинг ва атрофдаги одамларнинг қатъий назорати остида амалга ошади. Инсонлар болаларни фақат ўргатибгина қолмасдан, хулқ-атвор меъёрий талабларининг тўғри бажарилишини назорат этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили (агенти) вазифасини бажаришади. Агар назоратни якка шахс амалга оширса, бу индивидуал тавсифга эга бўлади ва агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, махалла (куни-қўшнилар) томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга бўлади ҳамда ижтимоий назорат дейилади. Ижтимоий назорат вақиллари инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг энг муҳим воситаси бўлиб, девиант хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу жамоаларнинг ўрни катта бўлади. Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат институти бу - оиладир. Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни шакллантиришда соғлом оила мухитининг ўрни каттадир. Бола туғилган кунидан бошлаб оила мухитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орхали жамият талабларини англайди, хис этади. Инсон хатти-ҳаракати, хулқ-атвори ва фаолиятини таълим муассасалари, махалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса, қонунни мухофаза қилиш органлари (суд, прокуратура, милиция) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади. Кейинги йилларда юртимизда оила ҳақида соғлом авлод ҳақида ўйлаш, оилани мустаҳкамлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, юртбошимиз томонидан 1998 йилни "Оила йили" деб эълон қилиниши фикримизнинг исботидир. Президентимиз И.А.Каримов ўзининг "Баркамол авлод орзуси" асарида шундай фикрлар юритади. Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling