Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Социал тараққиёт ва социал ўсишнинг манбалари


Download 0.53 Mb.
bet29/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Социал тараққиёт ва социал ўсишнинг манбалари.
Француз социологи Эмиль Дюркгеймда социал тараққиёт ҳақидаги ғоя меҳнат тақсимотига боғлаб тушунтирилади. Ижтимоий ривожланиш, унинг фикрича, механик бирдамликка асосланган жамиятда меҳнат тақсимотига асосланган органик бирдамлик – ҳамкорлик жамиятига ўтишдир. Дюркгейм назариясида социал тараққиётни таъминловчи омил меҳнат тақсимоти деб қаралади. Меҳнат тақсимоти сегментар жамиятнинг барҳам топишига ва органик бирдамликка асосланган жамиятга ўтилишига имкон беради. Механик бирдамлик - бирдамликнинг «жамоавий» типи бўлиб, уни ташкил этувчи индивидлар бир-бирларига ўхшаш, улар бажарадиган ижтимоий вазифалар ҳам бир хил, уларнинг шахсий хусусиятлари ривожланмаган бўлади. Дюркгейм фикрича, бу жамият индивидининг онги жамоа онгининг оддий маҳсулидир, зотан, умумий, жамоавий онг бўлиши механик бирдамлик бўлган жамиятнинг асосий белгисидир.
Жамият аста-секин ўзгара боради. Локал (маҳаллий) сегментлар чегараси бузила бошлайди, чунки, турли хил ижтимоий алоқалар вужудга кела бошлайди. Алоқа йўллари ва воситалари ривожланади, аҳоли тобора кўпаяди, шаҳарлар ўса бошлайди, аҳоли моддий ва маънавий зичлиги ошади ва меҳнат тақсимоти кенг тарқала бошлайди. Кишиларнинг онги тобора табақалашаётган меҳнат тақсимотига ва мураккаблашаётган ижтимоий ташкилотга мос кела бошлайди. Дюркгейм назариясида ушбу вужудга келадиган бирдамликнинг янги кўриниши органик бирдамлик деб талқин этилган.
Ўзбекистоннинг ҳозирги социал тараққиёти ва ўсиш ҳолати
Истиқлолимизнинг машаққатли, фидокорона меҳнат билан 20 йили ортда қолди.
Бу йиллар бой имкониятларга эга бўлган, республика ва унинг аҳолисини танг ҳолатдан, моддий ва маънавий инқироздан чиқариш, миллий давлатимиз пойдеворини қуриш, иқтисодиётимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш йиллари бўлди.
Ўзбекистонни жаҳонга номоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди.
Ҳаётнинг, жамиятнинг асосий тамойилларини ва давлатнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий тузилмаларини ҳал қилувчи, умуминсоний қадриятларга асосланган, эркин демократик келажакни аниқ белгилаб барган Асосий қонун, Конституция қабул қилинди.
Ўзбекистон танлаб олган йўл – республика ва унинг халқининг манфаатларига ниҳоятда мос келадиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган иқтисоддир.
Чуқур ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб бормоқда. Содир бўлаётган туб силжишлар дунёнинг ҳозирги қиёфасини ўзгартириб юбормоқда.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини амалда номоён қиладиган ва рўёбга чиқарадиган ташкилий тузилмаларни шакллантириш жараёни давом этмоқда. Банк тизими қайта ташкил қилинмоқда. Мустақил миллий авиакомпания, ахборот агентлиги, кинокомпания, ва бошқа умумдавлат хизматлари ишлаб турибди.
Ўзбек халқининг мустақилликка бўлган интилишини жаҳон ҳамжамияти, халқаро жамоатчилик қуллаб-қувватлади. Дунёдаги 125 мамлакат Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллигини тан олди. 40 дан зиёд хорижий мамлакатлар билан дипломатик муносабатлари ўрнатилди.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling