Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.53 Mb.
bet27/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Ижтимоий демографик муносабатлар.
Социологияда жамият ижтимоий таркибий тузилишининг ижтимоий-демографик муносабатлари ҳам муҳим ўрин ту­тади. Бу муносабатлар, асосан, аҳолининг жинсий тузилиши, ёши, оилавий ва генетик жиҳатларини ўз ичига олади.
Ҳар қандай давлат ижтимоий сиёсатининг таркибига демографик сиёсат ҳам киради. Демографик муносабатларга мамлакат аҳолисининг барча қатламлари мансуб.
Ижтимоий-демографик таркибга статистик жиҳатдан ўрганиладиган аҳоли ўртасида туғилиш, ўлим, никоҳ, оила­вий қўйди-чиқдилар, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг миграцияси, ҳудудий миграция кабилар киради.
Ўзбекистон ижтимоий-демографик жиҳатдан ниҳоятда мураккаб тузилишга эгадир. Туб аҳолининг 51 фоизи хотин-қизлар, 9,6 млн. аҳоли 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардан иборат. Фарғона водийси аҳолисининг зичлиги жуда катта. Андижонда ҳар бир квадрат километр майдонга 485 нафар одам туғри келади. Бундай демографик ҳолат жамият ҳаётининг бошқа барча соҳаларида ҳам турли муаммоларни келтириб чиқариши табиий.
Аҳолининг ёш жиҳатдан таркибий тузилишини ўрганиш мамлакатнинг нафаҳат меҳнат ва ишлаб чиқариш потенциалини аниқлашга, балки унинг ривожланиш динамикасини ҳам аниқлашга хизмат қилади. Бу жиҳатдан Ўзбекистонда баъзи Еврупо ва Япония мамлакатларига нисбатан «ёш» мамлакат ҳисобланади.
Бегоналашув ва таназзул ҳамда ижтимоий оқибатлар. Ҳозирги жамият ҳаётида қуйидаги бегоналашув турларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
1. Иқтисодий. 2. Сиёсий. 3. Маданий. 4. Ижтимоий. 5. Руҳий.
Бу бегоналашув турлари ўзларининг маълум бир шаклларига эгадирлар. Масалан, иқтисодий бегоналашув учта шаклга эга: 1. Фаолиятда бегоналашув. 2. Фаолият бошқарувидан бегоналашиш. 3. Фаолият натижаларидан бегоналишиш. Сиёсий бегоналашиш сиёсий ҳокимиятдан бегоналашишдан; маданий бегоналашиш мулоқатдан, инсонларнинг бир-биридан; психологик бегоралашув ўз-ўзидан бегоналашишдан иборат бўлади.
Бегоналашув жараёни ва таназзул бир-бирларига боғлиқ ҳодисалардир. Агар жамиятда ишлаб чиқариш суръатлари кескин пасайса, хўжалик алоқалари узилса, пулнинг қадри тушиб кетиб, нархлар тез суръатларда ошиб кетса, бошқарув тузилмалари издан чиқса ва сиёсий тангликлар вужудга келса, биз жамиятнинг ҳамма соҳалари таназзулга учраган деб фикр юритишимиз мумкин.
Бу чуқур таназзул инсонларнинг кучли бегоналашув оламига салбий таъсир қилиши, баъзи тартиблар киргизиши аниқ. Ўз навбатида бегоналашув жараёни қанчалик кенгайса таназзул ҳам шунчалик, чуқурлашиб бораверади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида меҳнатнинг тақсимланиши рўй беради. Бу эса тараққиёт учун қўйилган улкан қадамдир. Лекин шу билан бирга ижтимоий мулкчиликка асосланган ижтимоий муносабатларнинг шундай бир тури - ишлаб чиқариш муносабатлари шаклланадики, унинг асосида бевосита ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш воситаларидан узоқлашиб, аста-секинлик билан ўз меҳнати натижасида бегоналашиб боради. Энди бу ишлаб чиқарувчи шахс учун меҳнат унумининг ҳам қизиғи йўқ. Марксизм таълимоти бўйича хусусий мулк ижтимоийлаштирилгач ишлаб чиқариш воситаларига энди бевосита ишлаб чиқарувчилар умумий эгалик қилишлари керак эди. Лекин ижтимоий амалиётда эса бунинг акси бўлиб чиқди. Сиёсий ҳокимиятни босиб олган пролетариат ишлаб чиқариш воситаларини давлат мулкига айлантирди. Социалистик революция мантиқига кўра, бу тадбирлар бегоналашув жараёни илдизига болта уруши керак эди. Лекин 70 йиллик тарих давомида бизга уқтириб келинган ижтимоий мулк давлат мулки эди. Бу мулк эса хусусий мулкнинг энг жирканч, адолатсиз тури бўлиб чиқди. Чунки давлат мулки ўзининг реал эгасига эга эмас. У бир мавҳум тушунча эди. Меҳнат кишиси эса яна мулкдан бегоналашди. Давлат мулки эса давлат аппаратининг хусусий мулкига айланиб, бу номенклатурани «янги» синфга айлантирди. Бу салбий жараёнлар натижасида ишлаб чиқариш ўзининг ҳақиқий эгасини топа олмади.
Сиёсий жабҳада ҳам сиёсий ҳокимиятдан жамиятнинг кўпгина аъзолари бегоналаштирилдилар. Яъни, сиёсий ҳокимият халқ ҳокимияти умумхалқ, ҳокимияти деб эълон қилинган бўлсада, аслида у маълум бир гуруҳнинг - элитанинг хусусий мулкига айланди. Бунинг асосида эса бутун бир халқ давлат сиёсий ҳокимиятидан бегоналашди ва бу бегоналашган омма билан номенклатура орасида улкан жарлик пайдо бўлди. Ўз навбатида бу жараёнлар сиёсий таназзулга олиб келди ва бу таназзул туфайли ташқи душман енга олмаган тоталитар давлат ўз-ўзидан парчаланиб кетди.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling