Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Социологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш


Download 0.53 Mb.
bet35/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Социологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
Социологик тадқиқотлар давомида қўлга киритилган маълумотларни таҳлил этиш тадқиқотлар жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланади. Бу босқичнинг мақсади натижаларнинг маъносини тушунтириб бериш, фикрларни умумлаштириш ва ягона назарий тизимга келтиришдан иборат. Социологик тадқиқотларнинг натижаларини тўғри изоҳлаб берувчи қатор илмий услубий ечимлар тизими мавжуддир, аммо ҳар бир конкрет ҳолатда бу нарса бир бутун кишилар жамоаси (социологлар, респондентлар, маъмурият) иштирокида амалга оширилади. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва гипотезаларнинг ҳаётийлиги энг самарадор восита сифатида кишиларнинг ижтимоий фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.Шу сабабли гипотезани синаш жараёнида тадқиқотчи кўпроқ реал ҳодисаларга таяниши, хилма-хил маълумотларни бирлаштириши, эмпирик материаллардан ўрганилаётган объектнинг зарурий жиҳат ва хоссаларини ажратиб беришга интилиши керак. Социологик таҳлилнинг натижалари тизимлашган ва гуруҳларга ажратилган кўринишда илмий ҳисоботда намоён бўлади. Ҳисоботнинг иловаси сифатида жадваллар, графиклар, сўровномалар, бланклар, тестлар ва бошқалар келтирилади.
Амалий социологик тадқиқотнинг асосий мақсади амалиёт томонидан илгари сурилган масалаларнинг ечимидир. Шунинг учун бундай тадқиқот ҳисоботида гипотезалар, тадқиқот вазифалари, ўртача кўрсаткичлар тизими, ахборотлар, бошланғич ахборотларни йиғиш бўйича тадқиқот услублари таркиби тавсифлаб берилади.
Ҳисоботга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар:
- ҳисоботда тадқиқотнинг предметига мос мантиқан барча ўзаро боғланган муаммолар гуруҳлари иложи борича чуқур ва тўла акс эттирилган бўлиши керак;
- бажариладиган ишларнинг туркумининг мантиқий кетма-кетлиги таъминланган бўлиши керак;
- ҳисоботнинг ҳар бўлимида тадрижий бир-бирини тўлдирувчи икки қисмининг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш зарур;
- сўровноманинг барча саволлари ва уларга мос натижалар илмий мантиқ талабларига биноан таҳлил этилиши керак;
- ҳисобот техник жиҳатдан юқори савияда расмийлаштирилиши ва тўғри тузилиши керак.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling