Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч атамалар
Қисқача хулосалар:
Амалий (эмпирик) социологик тадқиқотлар ўтказиш орқали талабалар, мутасадди мутахассислар ҳамда кенг жамоатчилик оммаси социологик ахборотлар тизимини яратишда катта имкониятларга эга бўладилар. Социологик тадқиқотлар жамиятнинг турли соҳалари фаолиятини мўътадил ривожлантиришда катта аҳамиятга эгадир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида жамиятнинг турли соҳаларини бир-бирига мувофиқлаштириш лозим бўлади. Буни амалга оширишда социология фанининг имкониятларидан тўла фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Эмпирик тадқиқотлар тажрибасидан ҳар хил соҳадаги ва касбдаги ходимлар ҳам ўз ишларида кенг фойдаланишлари мумкин. Социологик тадқиқотларда илмий изланиш муҳим аҳамият касб этиб, тадқиқотларнинг назарий ёки амалий йўналишларда бўлишини кўрсатувчи мўлжал вазифасини ўтайди.Социологик тадқиқотлар дастурида илмий изланишга сабаб бўлган ижтимоий зиддиятли муаммолар ва уларни асосий атама ва тушунчалари атрофлича изоҳлаб берилади.Айни вақтда баъзи илмий тушунчаларни эмпирик тарзда изоҳлаш ва тушунчалар диалектикасини реал кўринишда кузатиш имкониятлари илмий сўзлар, фактлар ва ижтимоий кўрсаткичлар тарзида батафсил баён этилади. Масалан, билим олиш самародорлигини таъминлашнинг пролонг (узайтириш) усули ҳақида фикр юритиладиган бўлса, ана шу усул зарур фанларни ёки зарур кўникма ва ҳунарларни ўзлаштиришнинг бошқа фанлар мазмунига уйғунлаштириш натижасида қай усулда ўзлаштириш мумкинлиги аниқ-ойдин баён этилиши лозим. Интервью респондент билан бевосита мулоқотни тақозо қилади. Бу мулоқотни қоғоз ёки магнит тасмасига қайд этиш мумкин. Интервью (инглизча-учрашув) усулидан социология, психология, журналистика, этнография, статистика, педогогика каби соҳаларда фойдаланилади. Интервью ўтказилиш тажрибасига кўра эркин стандарт ва ярим стандарт кўринишига эга бўлади. Эркин стандарт илгаридан тайёрланган саволлар асосида эмас, балки суҳбат мазмунидан келиб чиқувчи саволлар асосида қурилиб, дастур йўналишида бир неча соат давом этиш ва тадқиқот муаммосини аниқлаш, разведка вазифасини бажариш мақсадида фойдаланиши кўзда тутади. Таянч атамалар: Дастур, социологик тадқиқот, ҳужжат, панель, ижтимоий муаммо, услуб,.Когорта, пилотаж-тажриба ўтказиш, фактлар, интервью, респондент, суҳбати, анкета, сўров, эксперт, статистика, танлов, эмпирик, гипотеза, кузатиш усули, математик моделлаштириш, прогноз. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling