Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet7/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Рейтин топшириқлари


  1. Сюжет деган атамага изоҳ беринг.

  2. М.Горкийнинг сюжет ҳақидаги фикрини айтинг.

  3. Сюжет пьесадаги воқеаларни қандай ифодалайди?

  4. Сюжетнинг узвий боғлиқлиги ҳақида Островский фикри.



Назорат саволлари


  1. Драматик коллизиянинг вужудга келиши.

  2. Сюжетнинг асоси нималигини айтинг.

  3. Фабулани нега тўқнашувлар амалга оширадиган воқеалар занжири деймиз?

  4. Сюжет ҳақида Арасту фикри қандай?



Фойдаланиладиган адабиётлар


рўйхати


Умумий - услубий адабиётлар


  1. Каримов И. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий тамойиллари. Т.; “Ўзбекистон”, 1995.

  2. И.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида. Т.;Ўзбекистон, 1998.



Дарслик ва ўқув қўлланмалар


  1. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. “Яни аср авлоди”, 2011.

  2. Волькенштейн С. Драматургия. М.; “Наука”, 1974.

  3. Костелянец Б. Лекция по теории драмы. Л.; Искусство, 1976.



Қўшимча адабиётлар


  1. И.А.Каримов. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т.; Ўзбекистон. 2011.

  2. Тошпўлат Турсунов. Ўзбек театри тарихи. Т.; 2008.

  3. Ҳақиқат манзаралари. Т.; “Янги аср авлоди”, 2011.



    1. Драматик асар мавзуси ва ғояси





      1. Гегелнинг драмада “ҳаракат” тўғрисидаги фикрлари.

      2. “Мавзу” тушунчасининг иккала маъносига тўхталинг.

      3. Ғоявий -мавзуий асос – бу асар ўзаги” иборасига шарҳ.

Ҳар бир драматик асар ҳаётнинг қандайдир яхлит кўринишидан иборат бўлади. Гегел ўзининг “Эстетика бўйича маърузалар” асарида шундай ёзади: “Драматик соҳада қандайдир ҳаракат мазмун ҳисобланади, драма бу ҳаракатни қандай амалга ошишини тасвирлаши керак. Аммо одамлар кўплаб ҳаракат, ҳодисаларни амалга оширади. Улар бир-бири билан гаплашадилар, еб-ичадилар, кийинадилар, ухлайдилар ва ҳоказо. Инсон амалга ошираётган ҳаракатлардан драманинг ўзига тегишли бўлган ҳаракат билан бевосита боғлиқ бўлмаганлари олиб ташланиши лозим. Бу ҳаракатга нисбатан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бирортаси ҳам қолмаслиги керак. Демак, драматик асарга айнан ушбу маълум мазмунни намоён қилиш ва ифодалашга хизмат қиладиганигина киради, зеро ҳеч қандай ортиқчаси қолмаслиги зарур”.


Демак биз мазмун, сюжетни аниқлаб олишимиз, асосий воқеалар занжирини, яъни “воқеалар қаторини” белгилашимиз ва “пьесада нималар бўлаётганлиги” ҳақидаги саволга моҳиятан жавоб беришимиз лозим бўлади.
“Мавзу” тушунчаси икки хил маънода қўлланади. “Пьеса нима ҳақида” қабилидаги саволга жавоб бериб, биз тўла жавоб ололмаймиз. Пьесада драматург кўтарган, у маълум ҳаётий материалда ёритиб берган муаммолар доирасини очиш, бош қаҳрамон характерини белгилаш, ҳаракатлари моҳияти нимада эканлигини тушуниш зарур бўлади. Фақат шундагина биз асар мавзусини белгилай оламиз. Пушкин ( Пушкин Александр Сергеевич, 1799- 1837й, рус ёзувчиси, янги рус адабиётинин асосчиси) нинг таъкидлашича, “Отелло” мавзуси нафақат “алданган ишонч фожиаси”, яъни Маврнинг ҳаёти, унинг Дездемонага бўлган муҳаббати, Ягонинг макригина эмас, балки қаҳрамон моҳияти, унинг одамлар билан ўзаро алоқасини ҳам белгилайди.
“Мавзу” тушунчаси билан “ғоя” тушунчаси ҳам боғлиқ. Уларни бир- биридан ажратиб бўлмайди, улар пьесанинг ғоявий - мавзуий асосини ташкил қилади. Ғоя асардан келиб чиқадиган бош фикр, у муаллиф томонидан асарни нима мақсадда ёзилганлиги, мазкур воқеалар ва қаҳрамонларни тасвирлаш билан нима демоқчи эканлигидир.
Мавзу – бу драматург томонидан пьесада қўйилган ва маълум ҳаётий материал асосида ёритилган муаммо бўлса, ғоя эса бу муаммога маълум жавоб ҳисобланади.
Моҳиятан, пьесада сўз юритилаётган ҳар бир образ, ҳар бир ҳаётий вазият маълум мавзу ва маълум баҳога эга бўлади. Шу маънода ҳар бир асар кўп жилдли ва кўп муаммоли. Шунинг учун драматургик асар саҳнада турлича талқин этилади, зеро у режиссёр спектаклда нафақат ўз манфаатига

қараб, балки у ёки бу даврга боғлиқ бўлган муаммолар асосида пьесанинг қайси мавзусини очишни хоҳлаганлигига боғлиқ бўлди.


Моҳиятан пьесадаги ҳар бир образ, ҳар бир ҳаётий вазият маълум мавзу ва маълум баҳога эга бўлади. Шу маънода ҳар бир асар кўп мавзули ва кўп муаммоли. Шунинг учун драматургик асарлар турлича саҳнавий талқин қилинади, негаки режиссёр ўз спектаклида қандай мавзуни очиш мақсадига боғлиқ, бунда у нафақат ўз манфаати, балки у ёки бу даврда мавжуд бўлган муаммоларга таянади.
Хусусан, ўзбек драматик театрида тожик режиссёри Барзу Абдураззоқов Шекспирнинг “Отелло” трагедиясини саҳналаштирди. Режиссёр бу асарни саҳналаштирар экан, пьесага ўзгача ёндошди. Матнни янгича ўқиб, режиссёр образлар ва интрига ортида трагедияни келтириб чиқарувчи ҳақиқий сабабни кўришни, характерларни ўзгача талқин қилишни хоҳлади. Режиссёрни алданган ишонч мавзусини ривожлантириш эмас, муаммонинг ёвузлик моҳияти, унинг инсонга нисбатан бузувчилик таъсирини асослаш қизиқтирди. Режиссёр Ягони асосий қаҳрамон қилиб олди. Айнан унинг хулқи саҳна ҳаракатининг асоси бўлиб қолди. Яго интрига қилади, уни ривожлантиради, кульминацияга эришгач, ўз қилмишининг пасткашлик эканлигини англаб уни тўхтатишга ҳаракат қилади. Спектаклда Яго ўз яқинларини йўқотади, у яккамаҳов бўлиб қолади. Ягонинг ўз хатосини англаши уни ахлоқан йўқ қилади, жисмонан эзиб ташлайди. У ўзини идора қила олмай қолади. Ўлиб ётганларни кўриб Яго эзилади. Оёғини зўрға судраб Эмилиянинг олдига келади, нимадир пичирлайди, сўнгра Дездимонага яқинлашиб уни аста ўпади. Отелло ёнига келиб, унинг танасини кўтариб бағрига босади. Бошини юқорига кўтариб ниманидир илтижо қилади, лекин уни ҳеч ким эшитмайди. Ўзбек театрида 90-йилларда саҳналаштирилган трагедия шундай тугайди. Айбини тан олган ёвузлик-спектаклнинг етакчи мавзуси шу. Асар ғояси ўз-ўзидан келиб чиқади – ёвузлик қилмаслик керак, негаки у ўзингга қарши бош кўтаради.
Ғоявий-мавзуий асос – бу асар ўзаги. Мавзу бўлмаса, ғоя ҳам бўлмайди.
Ҳаётдан олинга воқеалар ҳали бадиий асар эмас. Муаллиф муҳим мавзуни топа олиши керак. Муаллиф ва бошқа оммани ҳаяжонга солаётган муҳим мавзу топилганидан кейин асар ғояси ҳам шакллана бошлайди.



Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling