Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet4/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Рейтинг топшириқлари


  1. ”Драма назарияси” курси талабаларга нимани ўргатади?

  2. Бу фаннинг вазифаси ва моҳиятини қандай тушинасиз?

  3. Драма назариясининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақидаги билимингизни ифодаланг.

  4. “Драма назарияси” фанининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни қандай?

  5. Драма назариясига файласуфлар Афлатун (Платон), Ҳорги (Горги)

қарашларини шарҳлаб беринг.


Назорат саволлари


  1. “Драматургия назарияси”нинг зарурлигини шарҳлаб беринг.

  2. Драма ҳақидаги таълимотнинг вужудга келиши ва ривожланиши.

  3. Нега бу фан назариясини ижтимоий онгнинг шаклларидан бири деймиз?

  4. Драма моҳияти қандай пайдо бўлади?

  5. “Нутқ ёрдамида ҳаракатга тақлид қилиш” деган иборани изоҳланг.

Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати Умумий-услубий адабиётлар


  1. И.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида. Т.; Ўзбекистон, 1998.

  2. Каримов И. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий тамойиллари. Т.; “Ўзбекистон”, 1995.

  3. Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. “Маънавият”, 2008.



Дарслик ва ўқув қўлланмалар


  1. Ҳ.Абдусаматов. Драма назарияси. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Т.; 2000.

  2. Волькенштейн С. Драматургия. М.; “Наука”, 1974.



Қўшимча адабиётлар


  1. И.А.Каримов. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т.; Ўзбекистон. 2011.

  2. Тошпўлат Турсунов. Ўзбек театри тарихи. Т.; 2008.



    1. Арасту фикрига кўра “ҳаракат”


тушунчаси



  1. “Поэтика” асарида “ҳаракат”га берилган таъриф.

  2. Арастунинг “билиб қолиш” ҳақидаги фикрлари.

Арасту “Поэтика”да “ҳаракат”нинг антик трагедиядаги қатор муҳим хусусиятларини очиб берди. Энг аввало, бу ҳаракатнинг бош элементи, бош қисми бўлган ўзгариш, билиб қолиш, қаҳрамонлар томонидан содир қилинаётган ва уларнинг ўзлари билан рўй бераётган ҳаракатларни қайта баҳолаш, қайта англашга олиб келувчи фавқулотдаги моҳиятни қаҳрамонлар томонидан билиб қолиши ва англаниши кабиларни ҳам Арасту ҳаракат деб ҳисоблади. Арастунинг фикрига кўра “билиб қолиш” ва “азобланиш” ҳиссий изтироф, ғоявий-ахлоқий, этик ўзгаришлар ва трагик ҳаракатнинг асосини ташкил этувчи фаҳмлашдир. Ҳаракат – қилмишларига мурожаат этиб, трагедия энг аввало уларнинг сабаб ва оқибатларини тасвирлашга қаратилади ва шунинг учун воқеалар таркибининг алоҳида тури, яъни тегишли фабулани талаб қилади. Ниҳоятда антиқа воқеаларгина қаҳрамонлар ва томошабинларни ҳиссий-ахлоқий бўқронларга ва қўзғалишларга олиб келади.


Арасту фикрича, “билиб қолиш” таянч ҳолат ҳисобланади, уни драматик фабула ривожида катта рол ўйновчи тасодифий ҳолатлар рўй бериши чоғида вужудга келадиган ҳаракатлар ривожидаги алоҳида турдаги ўзгаришлар сифатида баҳолайди. Арасту “билиб қолиш” ҳақида гапирганда, у ташқаридан рўй берадиган тасодифийлик ҳолати билан боғланади. Унинг нуқтаи назарига кўра, бу турдаги фавқулодда ҳолатсиз, кутилмаган воқеалар оқимисиз фожиявий фабула мавжуд бўлаолмайди. Арасту фабулага вазият киритадиган, “кутилмаганлик” зарурий элемент эканлигини таъкидлайди.
Агар ҳаққоний воқеликда тасодифийлик инсон тақдири учун катта аҳамиятга эга бўлса, санъат вазиятга алоҳида вазифалар қўяди. Драматик фабула қаҳрамонларни шундай вазият ва ҳолатга олиб келадики, уларнинг тақдирига тасодиф катта таъсир ўтказади. Ҳаракатни янги оқимга солиб юборадиган, қаҳрамонлар ҳаётига таъсир қиладиган воқеаларни бирданига тасодифан содир бўлиши, тасодифийлик бор бўйи билан намоён бўладиган лаҳза – булар билиб қолиш деб юритилади. Арасту вазиятларни содир бўлиши, кутилмаган ҳодисалар ҳақида гапирар экан, уларни қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаракатларининг фаоллигидан айрича тасаввур қилмайди. Унинг учун қаҳрамонлар кутилмаган таҳликали ҳолатга қандай муносабат билдириши, бунда ўзининг характерини чуқур намоён қилиб, қандай чора қўллашини билиш муҳимдир. Масалан, “Эдип”даги хабарчи Эдипни хурсанд қилиш ва онаси олдида қўрқувдан халос қилиши мақсадида келиб, у ким бўлганлигини тушунтиради ва бутунлай бошқа аҳволга тушириб қўяди. Бу Сафокл фожиасида перепития ҳисобланади.



Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling