сингдирилган, нам ўтказмайдиган қоғоздан сут маҳсулотлари учун идиш,
музқаймоқ стаканларини тайѐрлашда фойдаланилади. Ҳар йили қоғознинг
янги навлари яратилмоқда. Махсус электрокимѐвий қоғознинг кашф
этилиши туфайли ойнинг орқа томонини суратга туширишга муваффақ
бўлинди.
Қоғоз ва картоннинг таъснифи. Қоғоз ва картондан фақат
полиграфия
саноатидагина эмас, балки халқ хўжалигининг ҳамма
тармоқларида кенг фойдаланилади. Целлюлоза қоғоз саноати қоғоз ва
картоннинг икки юзга яқин турини ишлаб чиқаради. Юқорида айтиб
ўтилганидек техникада қоғознинг телеграф ва
магнитланган магнитофон
ленталари, фото сезгир қоғозлар, электр ўтказмайдиган қоғозлар, нам
ўтказмайдиган фибра ва шу каби хилма-хил турларидан фойдаланилади.
Қоғоздан қурилишда ҳам кенг фойдаланилади. Масалан, қоғоздан ғишт,
тўсиқлар учун плиталар тайѐрланади. Қоғозга китоблар, газеталар
босилишини,
унга ручка, қалам билан ѐзилишини барча яхши билади.
Шунинг учун меҳнат таълими ўқитувчиси болаларнинг кўпроқ эътиборини
қоғознинг турмушда тез-тез учратадиган ѐки қўл меҳнати дарсларида
фойдаланадиган турларига жалб қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: