Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қоғоз
Қоғоз ва картон билан ишлаш
Қоғоз ва картон ранги шакли, ўлчами, текис ѐки ғадир-будирлигига қараб мақсадли малакаларни ўстириб бориш керак. Ўйинчоклар турли эсдаликлар, кўйлак учун безаклар тайѐрлаш‚ унда ранг ва шаклларни уйғунлаштириш хақидаги тушунчалар кенгайтириб борилади. Қоғоз ва картон билан ишлаганда андоза, кайчи, елимдан тўғри фойдаланиш, малакаларни мустаҳкамлаш керак. Қоғозни қўл билан йиртиш, турли шакллар ясашни ўргатиш лозим. Зар қоғоздан ҳар хил мунчоклар, стол театри учун персонажлар, ўрдакча, хўроз, чибурашка қўғирчокларнинг кўйлагини гул ва нақш безаклар билан безаш, композиция тузиш, мебеллар‚ қутичалар ясаш ўргатилади. Ундан Қадимги Миср давлатларидаѐк ҳош ѐзиш учун вараклар тайѐрлашган. Папируснинг ички қисмлари юпқа пластинкаларда кесилади, ишқалланади, шу билан бир вақтда уларни сув билан ҳўллаб, болғача билан уриб турилади, чѐтка тагига қўйилади, кейин қуѐшда қуритилади, ҳосил бўлган варақаларни ѐпиштириб, ўрамларга боғланади. Хозирги кунларда қоғоз тайѐрлаш усули хитойлардан ўзлаштирилган. Майдаланган ўсимлик-пахта, бамбук, сомондан қуюқ масса қайнатилган, унга ҳар турли клейлар қўшилган. Кейин уни тахтакачлаб қоғоз варақлари тайѐрланган. Хитойдаги қоғоз тайѐрлаш санъати кейинчалик Япония ва бошқа давлатларга ўтган. ХII- асрда келиб кўчирувчилар орқали қоғоз Европага етиб келади. ХV-асрда типография кашф етилиши билан қоғоз тайѐрлаш ва уни амалда қўллашда олдинга қадам қўйилди. ХIХ асрда турли шакл ва сифатли қоғоз тайѐрлашда ҳамма механик жараѐнларни бажарувчи машиналар яратилади. Хозирги қоғозни целлюллоза, игнабаргли дарахтлардан ва бир йиллик ўсимликлардан тайѐрланади. Қоғоз - бу биз ҳар биримиз кунда тўқнашиб турадиган, энг керакли ва қизиқарли материаллардан биридир. Биз кунда китоб ва газеталарни ўқиймиз, кўчаларда ѐркин плакатлар, концертларда, виставкаларга бизни таклиф қилаѐтган афишаларни учратишимиз мумкин. Агар диққат билан атрофга назар ташласак, қоғознинг ҳар хил буюмлар ясаш учун ҳам ишлатилганини кўрамиз. Қоғоз билан ишлаш учун қайчи билан клей керак‚ холос. Қоғоз берилган шаклни сақлаб туриш, ўйинчоқлар ясаш учунгина эмас, бошқа кундалик хаѐтимизда керак бўладиган буюмлар ясаш имконини беради. Биз болалигимизда қоғозни кашф этганмиз, унинг хайратланарли хусусиятларидан завқланганмиз. Моҳир қўлларда оддий дафтар варағи гулга, ликопчага, сувда сузадиган қайиқчага айланади. Охирги пайтларда қоғоз мутахассисларни ўзининг декоратив ҳусусиятлари билан диққатни жалб қилмоқда. Унинг ранги, турли хусусиятлари хар хил декоратив ишларда катта аҳамиятга эга, айникса, мозаикада. Педагогларнинг ҳисоблашича, қоғоз қанчалик хилма хил ва ранг-баранг бўлса, шунчалик у билан ишлаш қизиқарлироқдир. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling