Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

 
 
Қоғоздан арча ўйинчоқларини ясаш. Болалар янги йил байрами 
ҳақидаги кўпгина эртаклар, мультфильмлар, шеърлар, хикояларни яхши 
билишади. Бу байрамда арчани чиройли безаш ва қорбобо, қорқиз меҳмон 
бўлиб келиши болаларни қувонтиради. Арчани чиройли безатишда 


болаларнинг ўзлари арча безаклари ва ўйинчоқларни ясай билишлари 
керак. Қоғоздан қорпарчалари‚ гирляндалар, осма ўйинчоқлар, елимсиз 
арча ўйинчоқлари, чироқлар ясалади. Бу ўйинчоқларни ясаш учун 
қуйидаги: рангли қоғоз, елим қайчи, ҳар хил печене, конфетларни зар 
қоғозлари, турли хил гул қоғозлар, калка ишлатилади. Кўрпарчаларни 
ясаш учун зар ѐки оқ қоғоздан квадрат ҳосил қилиб оламиз ва уни 6 – 8 
қиррали қилиб буклаб чиқамиз. Ҳосил бўлган учбурчак шаклга нақш 
элементини чизиб, қирқиб чиқилади. Сўнгра қоғозни очиб, текис ҳолатга 
келтирилади. Кўрпарча тайѐр бўлди. Занжирларни тайѐрлаш учун 5 – 6 хил 
рангли қоғоздан ингичка тасмалар қирқилади. Қалинлиги 2см‚ узунлиги 
эса 8см қилиб олинади ва улар кетма-кет бир-бирининг орасидан ўтказиб 
елимланади. Занжирни иккинчи кўриниши елимсиз бажарилади. Бунда 
қоғоз ҳажми каттароқ олинади ва ундан ҳар хил шакллар қирқилади. Бир-
бирига кийгизиб чиқилади. Осма ўйинчоқлар ясаш учун ҳар хил чиройли 
ўйинчоқлар танланади ва уларнинг шакли қоғозга туширилади. Шакллар 
қирқиб олинади ва елимлашдан олдин улар орасидан ип ѐки сим 
ўтказилади‚ шу тариқа чироқ ва гирляндалар ясалади.  
Мактабгача таълим муассасаларида арча ўйинчоқлари ва безакларини 
тайѐрлашда рангли қоғоз, зарқоғозлар, ташландиқ хом ашѐ яъни тухум 
пўчоқларидан фойдаланиш мумкин. Қуйида ранги қоғоздан арча 
безаклари, қор парчаларини ясаш усуллари ва намуналар берилган. 


Тухум пўчоғидан арча ўйинчоқларини ясаш учун ичи бўшатилган тухум 
пўчоғи, бигиз, сим, рангли қоғозлар, зар қоғозлар, рангсиз лак керак бўлади. 
Бажариш усули: тухумни аста секинлик билан бигиз ѐрдамида икки 
тарафидан тешиб, бир тешигидан пуфлаб ичидаги суюқлик чиқариб олинади. 
Тозалаб ювиб қуритилади. Сўнга унга рангли қоғоздан ѐки акварел 
бўѐғида ишлов берилади. Ясаб бўлгандан сўнг тешик томонига тайѐр арча 
симчалари ўрнатилади ва ПФ № 283 лак ѐрдамида лакланади. Ўйинчоқлар осиб 
қуритилади. Қуйида тухум пўчоғидан ясалган ўйинчоқлардан намуналар 
берилган: 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling