Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Қоғоз ва бошқа материаллардан эсдалик совғаларини тайѐрлаш


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

 
Қоғоз ва бошқа материаллардан эсдалик совғаларини тайѐрлаш 
Болалар қўли билан ясаладиган ҳар қандай ўйинчоқ эсдалик 
совғасига айланиши мумкин. Бунинг учун керакли материаллар тайѐрласа 
бўлади. Масалан: қоғоздан табрикнома, таклифнома, гиламча каби 
нарсаларни, газламадан кашта тикиш, саватча тайѐрлаш, игна тутгич 
тикиш, чармдан халтачалар ясаш, кўзойнак учун ғилоф тикиш, бўш 
қутилардан чиройли сандиқчалар ясаш мумкин. Бунда қўл остимизда 
барча иш қуроллари бўлиши лозим. Ясалган ўйинчоқ совғаларни чиройли 
қилиб безатиш талаб этилади. 
 
Зарқоғоздан тўқилган саватчани ясаш. 
Саватчани ясаш учун керакли иш қуроллари: зарқоғозлар, конфет 
қоғозлари, линейка, қайчи, фломастр, картон қоғоз, игна, юпка ип 
тариқасидаги сим. 
Бажариш усули.
1-босқичда 1 метр ялтироқ қоғоз олиб уни энидан бўйига қараб 10 см 
оралиғида қирқиб олинади сўнгра ундан эни 3 смли бўлаклар қирқиб 
олинади 


2-босқич. Қирқиб олинган эни 3 смли зарқоғознинг икки чети буклаб 
олинади‚ орасига узунлиги 10 см‚ эни 1 см картон қоғоз қўйиб зарқоғоз 
билан ўраб олинади.
3-босқич. Буклаб олинган картон ва зарқоғознинг икки томони 4 маротаба 
ўртага қараб тенг миқдорда букланиши лозим. 
Шундай тасмача ҳосил бўлади: 
Картон қоғоз 
Картон қўйилади 
 
Зар қоғоз 
Бу
кл
ана
ди
 
1
см
 
3
см
 
10 см 


4-босқич. Шундай тасмачалардан 50-100 та ҳаттоки ясаладиган 
буюмингизга қараб 500 тагача ясаб олинади. 
5-босқич. 1-бўлак тасмача горизантал ҳолатда 2-си унга вертикал ҳолатда 
кийдирилади у қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Шу тариқа 4-5 қатор тўқиб олингач саватча ҳосил қилиш учун 
юмшоқ қизил симни нинага ўтказиб тасмачаларни бир-бирига улаб 
чиқилади ва чети ҳам бир-бирига киргизиб уланади. 
6-босқич. Тайѐр намунани тақдим этсак бўлади. 
7-босқич. Саватчанинг таг қисмини картон қоғоз билан думалоқ ѐки тўрт 
бурчак шаклда кесиб ич томонига зарқоғоз ѐпиштирилади‚ четлари бигиз 
ѐрдамида тешиб олинади ва юмшоқ сим орқали тиқиб чиқиб уланади. 
8-босқич. Саватчанинг банди, яъни тўқилган тасмача ўрнатилади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling