Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Трафаретда турли рангни босиш. Бу ҳолда рангларнинг қанча 
бўлиши назарда тутилган бўлса, шунча миқдорда бир ҳил варақлар 
олинади. Ҳамма қоғоз орасига нусха - қоғоз қўйиб чиқилади. Энг 
уcтидагисига асл айни бир расмнинг бир ҳилдаги нусхаларига эга 
бўлинади. Ҳар бир қоғозга қайси ранг берилишини ѐзиб, расмнинг шу ранг 


бериладиган қисми қирқиб олинади. Сўнгра трафаретни навбати билан 
қоғознинг уcтига қўйиб унга тегишли бўѐқ берилади. Трафаретни 
қўйишдан олдин берилган бўѐқнинг қуриганлигига ишонч ҳосил қилиниши 
керак. 
Мактабгача таълим муассасаларининг ката ва тайѐрлов гуруҳларида 
кўнгил очар соатларини мазмунли ўтказишучун шаблон ѐрдамидаэртак 
қаҳрамонларини 
тайѐрланади. 
Қуйидаги 
расмларда 
эртак 
ўқаҳрамонларининг шаблон намуналари берилган: 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
 
Қоғоз ва картон буюмларини хошиялаш. 
 Картондан 
ясалган 
нарсалар 
алоҳида 
синчковлик 
ҳамда 
cаришталикни талаб қилади. Тартиб ва дид билан қилинган планшет ва 
паспартулар қўлланмаларга чиройли кўриниш берибгина қолмай, балки 
улардан фойдаланиш муддатини узайтиришга ҳам ѐрдам беради. Аввал 
қоғозда бажарилган, сўнгра картонга ѐпиштирилган ҳар қандай схема 
узоқроқ чидайди, ундан фойдаланиш ҳам қулай бўлади. 
Милклари ҳошияланган, металл ҳалқалар бириктирилган оддий 
планшетни тайѐрлаш учун планшетга ѐпиштириладиган схема ѐки 
картадан бир оз каттароқ ўлчамдаги картон керак бўлади. Шундан кейин 
материалдан эни милк энидан икки марта каттароқ кесма узунасига қирқиб 
олинади. Иккита полосканинг учлари бурчак қилиб қирқилади, елим 
суртиб аввал, учлари бурчак қилинмаган полоскалар, картон вараги 
периметрлари бўйлаб ҳошия қилиб ѐпиштирилади. Агарда планшетга 
қоғоз ѐпиштириладиган бўлса, милк 5-7 мм узунликда қоғоз тагига кириши 
керак. У тахтакачлаб қўйилади. Орқа деворига ҳалқали тасма елимланади. 
Баъзан планшетга кўп миқдорда маълумотнома материалларини 
жойлаштиришга тўғри келади. Ана шундай ҳоллар учун йиғиладиган 
планшет тайѐрлаш мумкин. Бунинг учун иллюстрациялар ўлчами 
букилишлар сонига қараб планшет қисмларининг ўлчами аниқланади. 


Картондан деталлар қирқилади. Шарнир ва ҳошия учун газлама 
кесмаларидан фойдаланилади, уларнинг эни картоннинг қалинлиги ва 
ҳошия кенглигига кўра аниқланади. Шарнирлар учун газлама икки 
размерда қирқилади. Туташиш жойлари сонини камайтириш учун 
уларнинг баъзиларининг планшетини узунлигига тенг қилиб қирқилади. 
Ҳошияга мўлжалланган газлама кесмасининг узунлиги планшет 
периметрига тенг. Столга планшет асосининг картон қисмларини бир-
биридан картоннинг иккиланган қалинлиги тенг оралиқда қўйилиб, аввал 
қисқа (кўндаланг)‚ сўнгра узун полоскалар билан бириктирилади. 
Планшетнинг орқа томонини юқорига қилиб айлантириб, уни яна газлама 
кесмалари билан мустахкамланади, текисланади. Шундан кейин милклари 
ҳошияланиб, газламага осишга мўлжалланган ҳалқалар бириктирилади. 
Планшетнинг тескари томони, ҳар бир деталнинг иккала томонига рангли 
ѐки оқ қоғоз ѐпиштирилади. Олд томондан тайѐрлаб қўйилган чизма ва 
инструкцион карта ѐки бошқа материалли кўргазма қоғозлар елимланади. 
Кўргазма ширмалари ҳам шу усулда тайѐрланади. Картондан ширманинг 
бир неча (5-8) бир хил ўлчамдаги тўғри бурчакли табақалари қирқилади. 
Лидерин газламадан ҳар бир табақага биттадан кесма қирқилади. 
Кесманинг узунлиги табақанинг баландлигига тенг, эни тахминан 25-30 мм 
бўлади. Бу кесмалар билан табақалар ширмага бирлаштирилади. 
Кесмаларга елим суртиб, икки қўшни бўлган табақа оралиғида картоннинг 
иккиланган қалинлигига тенг бўлган оралиқ қолдириб(акс ҳолда ширмани 
йиғиб бўлмайди)‚ елимланади. Ширманинг қолган табақалари ҳам мана 
шундай бириктирилади, унинг узун табақалари иккита кесма билан 
елимланади. Бунинг учун кесмани узунасига буклаб‚ учлари бурчак қилиб 
қирқилади. Ширманинг табақаларига иккала томондан оқ ѐки рангли қоғоз 
ѐпиштирилади. Елимланадиган қоғоз шундай қўйиладики, табақаларнинг 
четларида тор елимланмаган ҳошиялар қолиши керак. Бунинг учун 


табақаларга елимланадиган қоғоз ўлчамига кўра табақалар ўлчамидан 5-6 
мм кичикроқ бўлиши керак. Ширма икки тахта орасига қўйиб қуритилади.
Фотосуратлар, репродукциялар, расмлар ва шу кабиларни жиҳозлашда 
ойна қўйилаган паспартулардан фойдаланилади. Ойна тагига қўйиладиган 
картон ва рамка учун қоғоз бир хил ўлчамда қирқилади. Паспартунинг 
ҳошияси лидерин гранитол, дермантин, қалин газламадан қилиниб, БФ – 2 
елими билан ойна ва тагига қўйиладиган картоннинг орқа томонига 
елимланади. 
Ойна остида ҳошиялаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: қалин 
картон олинади, унинг ўлчами ойна тагига қўйиладиган иш ўлчамига 
боғлиқ. Картонда иккита тешик қилиниб чизиқча ўтказилади ва очиб 
қўйиш учун ҳалқа тугилади. Сўнгра картон ўлчамидан 5 мм кичикроқ 
қалин қоғоз олинади. Қоғозга расм, панно кўргазма материали елимланиб, 
картонга қўйилади ва унинг усти картон ўлчамига мувофиқ бўлган ойна 
билан беркитилади. Колинкор (газлама) кесмасига БФ – 2, силинодекстрон 
ѐки дурадгорлик елими суртилади. Тайѐрланган ойна панно ва картоннинг 
стол чеккасига қўйиб‚ четига (5-6мм) елим суртилади ва ойнага 
ѐпиштирилади. Колинкор устидан бармоқ ѐки махсус текислагични оҳиста 
босиб юргизилади. Ойнанинг қарама-қарши томонига ҳам колинкор худди 
шундай ѐпиштирилади, колинкорнинг қолган қисми орқа томондаги 
картонга елимланади. Ойнанинг учинчи ва тўртинчи четларини 
ҳошиялашдан олдин кесмаларнинг учи бурчак қилиб қирқилади, сўнгра 
аввалгиларидек ѐпиштирилади. Агарда экспонат бўртиб чиққан бўлса, 
картон ҳамда ойна ўртасига экспонат қалинлигида тенг картон кесмалар 
қўйилади, кейин кесмалар билан елимланади. Кесмалар орага қўйиладиган 
картон қалинлигидан кенгроқ бўлади. Коллекцияларни безашнинг энг 
оддий усули целлофан билан безаб беришдир. Экспонат иплар билан қоғоз 
тагликка тиқилади, унинг тагига эса шу ўлчамдаги картон қўйилади. 
Экспонат устига картоннинг ўлчамидан узунасига ҳам, энига ҳам 20-30 мм 


каттароқ бўлган целлофан қўйилади. Целлофаннинг четларини букиб 
картонга елимланади. 
Агар экспонат бўртиб чиққан бўлса, картонни бир оз эгиш ва 
целлофан эгилганлик шаклини олгунча тортиб туриш керак. Букилиш 
бўртиб чиққан экспонатдан кўпроқ бўлади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling