Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Ишнинг асосий усуллари. 
Буклаш, ғижимлаш,қайириш ва тўғрилаш, қирқиш ва йиртиш, ҳажмли 
моделлар, куб, цилиндр, конус. 
Қоғоз турлари 
Фото қоғоз. Фото қоғоз нурга сезувчан қоғоз‚ у фотографияларда 
ишлатиладиган қоғоз тайѐрлашда негиз бўлиб ҳизмат қилади. 
Баъзи алъбомларда, блокнотларда, папкаларда фото қоғоз расм 
қоғозининг ролини ўйнайди. Нур туширилган қоғозни майда кўргазмалар 
ясаш учун ишлатиш мумкин. 
Газета қоғози. Бу қоғоз қисқа вақт фойдаланиладиган кўргазмалар 
учун мосланган. У оқланмаган целлюлоза (25%) ва ѐғоч массаси (75%) дан 
тайѐрланади, оғирлиги – 15 гм. 
Китоб ва журнал қоғозлари. Босмахона қоғози китоб ва журналлар 
нашр этиш учун ишлатилади. Ноталар учун қоғоз, типография қоғози 
иллюстрациялар учун, офсет нашриѐти учун, эсталик қоғози – метал 
гравюраларни туширилиш учун ишлатилади. 
Картография қоғози. Бу қоғоз карталар тушириш учун 
мўлжалланган целлюлоза ва ѐғоч толасидан ишланади. У уч турда ишлаб 
чиқарилади: география, гидрография ва босмахона карталари учун. 
Муқовалар учун қоғоз китоб, журнал, папкалар учун муқовалар 
тайѐрлаш учун ишлатилади, шунингдек, жадваллар, қутичалар ва 
аппликация ишлари учун ҳам яроқлидир. 
Альбом қоғози. Альбом қоғози деб, зич, қалин муқовалари учун 
унча оғир бўлмаган (45 дан 80 гр гача) қоғоз тушунилади. 
Хатлар ѐзиш учун қоғоз. Жадвал, карточкалар, қутичаларни ичидан 
ѐпиштириш учун, қуритилган ўсимликларни ѐпиштириш ва бошқа 
мақсадларда ишлатилади. 


Расм-чизмачилик қоғози. Жадваллар, карточкалар, лото, суратлар, 
геометрик шакллар ва бошқа ҳажмли ва текис буюмлар учун, карнавал 
ниқоблари, турли макетлар ясаш учун яроқли. 
Калька қоғози. Бу шаффофранг билан ишлов берилган ва 
оғирлиги 40-50 гр бўлган қоғоз. Уни арчани безатиш учун фонарчалар
саҳнани безатишда, соя театрида экран сифатида ишлатиш мумкин. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling