Рангли ва жилоли қоғоз – меҳнат дарсларида кенг қўлланилиб,
аппликация ва муқова ишларида фойдаланилади. Турли тўпламларда
чиқарилади.
Елимланган қоғоз – жило берилган қоғоз бўлиб, бир томонига елим
суртилган қўл меҳнати дарслари учун жуда қулай.
Рангли жилд қоғози – турли рангларда бўялган,
жило берилган
рангли қоғознинг ўрнини босиб, қўл меҳнати дарсларида кенг
қўлланилади.
Шагрень нақшдор қоғози – муқовасозликда ва тайѐр
нарсаларнинг
устидан ѐпиштиршда, арча ўйинчоқларини ясашда фойдаланилади.
Гулқоғознинг ранги ва гули турлича бўлиб‚ муқовалаш, нарсаларнинг
устидан елимлаш, безаш ишларида кенг фойдаланилади.
Калька қоғозига шаффофлик бериш учун мум ва мой
сингдирилади. Яхши, сифатли калька қоғозининг ҳатто тозаланган жойида
ҳам тушь ѐйилиб кетмаслиги керак. Калька қоғоз ―фонус ҳаѐл‖
театрида
арча ўйинчоқларини ясаш, саҳнани безаш, расмларни қайта тушириш
ишларида ишлатилади.
Миллиметрли қоғоз сатҳи босма тўр шаклида тайѐрланади.
Фильтр қоғоз елимланмаган қоғоздир.
Картон қоғоз. Қоғоз картон деб 1кв. М 250 граммдан ортиқ бўлган
қоғозга айтилади. Картон қоғознинг қуйидаги турлари мавжуд:
Оқ картон уни қирқиш осон, ўзи унчалик пишиқ эмас, тез синади. Бу
картон елимни кўп шимади, кўпинча елимдан шишиб кетади. Ундан майда
нарсаларни муқовалашда ишлатиш мумкин.
Сариқ картон- оқ картондан кўра пишиқроқ, эгилувчан‚ яхши
қирқилади. Елимдан шишмайди. Турли ишларда фойдаланилади.
Кул ранг картон- оқ ва сариқ картондан пишиқроқ, қирқиш қийин.
Пичоқ картон массасидаги қумдан тез ўтмаслашади. Картоннинг бу
навидан ўта пишиқликни талаб қилувчи нарсалар тайѐрланади.
Рангли картон- юпқа эгилувчан, сатҳи турли рангда жило берилган,
ишлов бериш жуда осон ва кўриниши чиройли. Ундан ҳажми
кичик
нарсалар, папкалар, муқовалар тайѐрлаш маъқул. Унинг устидан бошқа
нарса ѐпиштиришга ҳожат йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: