Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

 
 


Ҳошиялашни ўргатиш бўйича услубий маслаҳатлар. 
 Болаларга картон четига флюзерин кесмаларни, қоғозни картонга 
елимлашнинг асосий босқичларидан бирини мустақил бажаришни ўргатиш 
лозим. Қоғознинг четлари аввал бир, кейин иккинчи йўналишда 
намланади. Қоғоз бўкади, бир чети эгри-бугри бўлиб қолади, иккинчи учи 
думалоқ бўлиб ўралади. Қоғоз тез бўкмайди, қанчалик қалин бўлса, 
шунчалик секин бўкади.  
Агар елим суртилган қоғоз дарҳол картонга ѐпиштирилса, қоғоз 
бўкишда давом этиб, у эгри-бугри‚ нотекис бўлиб қурийди. Картонга қоғоз 
ѐпиштиришдаги биринчи қоида қоғозга елимни суртиб, унга елимни 
шимиши учун озгина кутиш, ана шундан кейин уни картоннинг устига 
қўйиш ва ўртасидан четлари томон оҳиста силаб ѐпиштириш керак. Шунда 
қоғоз текисланиб, тагидаги ҳаво чиқиб кетади. Қоғоз ѐпиштирганда картон 
буралиб кетмаслиги учун қоғозни картоннинг ҳар иккала томонига 
ѐпиштириш керак ҳамда тахтакачлаб қуритиш лозим. Берилган ўлчамлар 
бўйича чизғич ва бурчак билан дастлабки ишларни бажаришда аввал тўғри 
бурчаклар чизилади (картон, картонга ѐпиштириш учун қоғоз, ҳошиялаш 
учун кесмалар). Бундай иш учун чизма-ўлчов асбоблари қайчи, елим, 
мўйқалам, таглик учун қоғоз иккита фанера ѐки қалин қоғоздан қилинган 
планшет шпагат тахтакачни айлантириш учун таѐқчалар керак бўлади. 
Материаллар: картон, қоғоз, газлама (ѐпиштириш ва ҳошия учун) 
қуритилган барглар, гуллар ѐки рангли қоғоздан шаблон бўйича қирқилган 
гуллар. 
Буюмлар намуналари кўриб чиқилиб, ўлчамлар, керакли материаллар
аниқланган ишни тартиби тузилади ва қуйидаги ҳолатда иш бошланади: 
- иш картон квадратларни тайѐрлашдан бошланади; 
-картонни ҳошиялаш учун қоғоз ѐки газламани ҳисоблаб тайѐрланади, 
унинг ўлчамлари, картон квадрат томонларининг узунлиги, эни 
аниқланиши керак; 


-картонга ѐпиштириш учун рангли қоғозни чизиб, тайѐрланади.Унинг 
ўлчами картон ўлчамидан 5-6 мм кичикроқ бўлиши кераклигини 
унутмаслик керак; 
- картонни ҳошиялаш; 
- қоғозни ѐпиштириш; 
- барг, гул ва шу кабилар тасвири елимланади; 
- тахтакач тагига қўйилади. 
Иш кўпчилик бўлиб бажарилиши мумкин.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling