Декоратив аппликация - бу нақш
гуллардан ташкил топиб,
алоҳида-алоҳида тасвирлар (барг, шох, қўзиқорин, қуш, машина, одам, уй
ва шу кабилар)дан таркиб топувчи предметли ҳодиса, ҳаракатлар
уйғунлигини акс эттирувчи сюжетдан иборат бўлиши мумкин.
Геометрик шаклли аппликациялар.
Бажарилиш
технологиясига кўра
аппликациянинг энг оддий
турларидан бири геометрик шаклли аппликациялардир. Геометрик шаклли
аппликацияларни ҳам нақшли, предметли,
сюжетли аппликацияларга
ажратиш мумкин.
Доира, квадрат ва овалдан нақшлар ясаш. Нақш деталлари:
турли
ўлчамдаги квадрат, учбурчаклар тайѐрланади. Квадратда нақш
диоганал
бўйича тузилади-бунда шаклларни симметрик жойлаштириш қулай.
Геометрик шакллардан предметли аппликация. Болаларнинг предметларни
фазовий идрок этиши ривожланиши керак. Бизни ўраб турган нарсалар: уй,
арча, дарахт, машина, идиш-товоқ, жониворлар, гуллар ва шу кабиларни у
ѐки бу даражада геометрик шакллар билан ифодалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: