Кўп рангли аппликациялардан бири декоратив аппликациялардир.
Декоратив аппликация нақш гуллардан ташкил топиб, алоҳида-алоҳида
тасвирланган
ҳодиса
ҳаракатлар
уйғунлигини
акс
эттирувчи
манзаралардан иборат бўлиши мумкин.
Декоратив
аппликацияларни болалар китоб, ойнома ва бошқа
материллардан олишлари, айрим элементларни қўлда яратишлари мумкин.
Шарқ нақши аппликациясининг бу тури учун бой материал ҳисобланади.
Декоратив аппликация бир ва кўп рангли бўлиши мумкин.
Бадиий аппликациялар. Мавзули ишларни яратиш фақат меҳнатни
эмас, балки бадиий тайѐргарликни ҳам талаб қилади. Меҳнат таълими
дарсларида аппликация ишларининг бажарилиш техникаси ўрганилади.
Рангдор сурат аппликация мавзусининг элементларини, болалар турли
байрамларга бағишланган ишларни (табрикномалар, очиқ хат муқоваси,
йўл белгилари) бажарадилар. Иш мавзу ва фикр танлашдан бошланади.
Қутича очиқ тондаги қоғоз фон тарзида танланади. Аппликацияга
қаратилган асарнинг яратилиши ва элементлар миқдори қоғозни танлашни
белгилайди. Асарни яратиш устида ишлаган
асосий эътибор танланган
мавзунинг мазмунига,
керакли материаллар, уларнинг ўлчамлари,
рангларни танлашга қаратилади. Асар ҳажмига кўра энг катта детал
мавзули детал бўлиши керак.