Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Декоратив аппликация
Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотини техникасининг ташкил этиш. Аппликация тасвирлаш техникасининг турли формаларни қирқиш ва уларни фон тарзида қабул қилинган материаллар ҳисобига мустаҳкамлашга асосланувчи туридир. Аппликация тушунчаси хусусиятлари ва материалларига кўра хилма- хил бажарилиш техникасининг ўхшашлиги билан бирлашган бадиий асарларни яратиш усулларини ўз ичига олади. Ҳар бир материал аппликациянинг бажарилиш техникасига жиддий таъсир кўрсатувчи хусусиятларга эга, масалан, қоғоз, лимон, дарахтлар пўстлоқлари фонга турли елимлар билан ѐпиштирилади. Аппликация – бадиий асар яратишнинг энг содда ва осон усулидар. Бунда аппликациядан фақат безаш мақсадларидагина кўргазмали қуроллар, турли ўйин учун қўлланмалар, ўйинчоқлар, байроқчалар, безаклар ва шу кабиларни яратишда кенг қўллаш имконини беради. Декоратив аппликация – у нақш, гуллардан ташкил топиб, алоҳида- алоҳида тасвирлардан таркиб топувчи предметли, ҳодиса, ҳаракатлар уйғунлигини акс эттирувчи сужетдан иборат бўлиши мумкин. Аппликация 2500 йил муқаддам кўчманчи халқлар орасида пайдо бўлган. Улар аппликациядан кийим-бош, тураржойларини безатишда фойдалаганлар. Аппликация турли халқларда турли материаллардан тайѐрланган. Масалан, ѐқутлар аппликация ишида пўстлоқдан фойдаланишган, бўялган пўстлоқдан қилинган аппликациялар билан улар ўтовларини безашган. Ханти-манси, эвенк ва бошқа шимолий халқлар аппликацияда тери, мато, мўйна ишлатишган. Коми, қозоқ, қалмиқ, осетин, бурят ва бошқа халқлар аппликациядан миллий кийим, уй-рўзғор предметларини безашда фойдаланишган. Аппликация ишида асосий материал қоғоздир, дазмолланган ѐки крахмалланган мато бўлакчаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу материаллар билан бир қаторда сомон, қуритилган ўсимликлар, уруғ- данаклар, барглар ва шу кабилардан ҳам фойдаланса бўлади. Қоғознинг ялтирайдиган мармар, босма гул туширилган-бархат, кумуш ва бронза, расм солиш ва чизмачилик қоғози навлари аппликация учун яроқлидир. Аппликация билан шуғулланиш болаларнинг гармоник ривожланишида катта аҳамиятга эга. Аппликация ижодни ривожлантиришга ѐрдам беради, кузатувчанлик, диққат ва тасаввурни фаоллаштиради, иродани тарбиялайди, қўл меҳнати, тасвирни ҳис қилиш, чамалаш ва рангни сезишни ўстиради. Рангли қоғоз ѐки бошқа материалдан тасвир устидаги иш бадиий дидни авж олдиради. Аппликация ишлари доимо хотирада сақланиши ҳақида мажбурий қоида сифатида бажарилиши лозим бўлган изчилликда адо этилади. Исталган аппликация сужетни танлашдан бошланиб, ундан кейин аппликация эскизи, қоғоз танлаш, керакли деталларни қирқиш, уларни фонга қўйиш, елимлаш ва ниҳоят, қуритиш жараѐнлари келади. Оддий аппликациялар эскизсиз бажарилади. Аппликация ишларини бажаришда асосий эътибор унинг умумий композитсиясига қаратилиши керак. Яхши ўйланган композитсия, яъни тасвирлаш лозим бўлган нарсаларни жойлаштириш – аппликация мувафаққиятининг гаровидир. Энг оддий аппликациялар бу геометрик фигуралардан қилинган орнаментал аппликациялардир. Аппликацияда аввал эскиз тузилади, сўнгра керакли деталлар ўлчами ва миқдори ҳисобланади. Деталларни тайѐрлаб маълум тартибда жойлаштирилади ва ѐпиштиришни қайси деталдан бошлаш кераклиги аниқланади. Сўнгра тайѐрланган материаллар бир-бирига ѐпиштирилади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling