Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Қоғозни стандартлаш. Саноатда стандарлаш катта аҳамиятга 
эгадир. Стан-дарт деганда маҳсулотнинг маълум сифатини, у ѐки бу 
буюмнинг маълум ўлчамлари белгиланишини тушунилади. Қоғоз 
саноатида ҳам қоғознинг ўлчами ва навлари стандартлашгандир. Ёзув 
қоғози сотувга 250-500 варақдан қилиб тахланган ҳолда чиқарилади, у 
катак ѐки бир чизиқ қилиб чизилган ѐки умуман чизилмаган бўлади. Бир 
чизиқ ва катак қилиб чизилган қоғозлардан маълум ўлчамга ва маълум 
вараққа эга бўлган дафтарлар чиқарилади. Ёзув қоғози бир-биридан 
таркибидаги қоғоз массаси, қалинлиги, оғирлиги ва бошқа хусусиятларига 
кўра фарқланувчи тўрт навда чиқарилади. Ёзув қоғозининг олий нави 0, 
қолганлари мувофиқ тарзда 1,2,3 рақамларига эгадир. 
 
Қоғоз ва картоннинг асосий хусусиятлари 
Қуруқ ҳолдаги қоғоз нисбатан пишиқ материалдир. Қоғоз навига 
кўра сувда ивийди, юмшоқлашади, пишиқлиги йўқолади. Қоғоз яхши 
тахланади, агар букилган жой яхшилаб силлиқланган бўлса, қоғоз шу 
шаклни сақлаб, олдинги ҳолига қийинлик билан қайтади, бунда 
букланишдан ҳосил бўлган чизиқлар сақланиб қолади. Сув, клейстер, суюқ 
елимга намланганда у чўзилади, қуритилганда киришади, қоғоз узунасига 
қараганда кўндалангига кўпроқ чўзилади.
Қоғоз тайѐрлашда кўпгина миқдордаги толалар узунасига 
жойлашади, шунинг учун ҳам қоғоз кўпроқ кенгаяди; кўндаланг 
йўналишда ўралади.
Қоғоз осон тортилади, энига нисбатан бўйига яхшилаб букланган 
жойдан осонроқ йиртилади. Қоғоз яхши ѐнади. Уни фақат елим билан 


эмас, балки клейстер билан ҳам ѐпиштириш мумкин. Қоғозни қайчида 
осонлик билан кесиш мумкин.
Қоғоз силлиқлигига махсус ишлов бериш – қоғоз массасини қайноқ 
цилиндрсимон валлар орқали ўтказиш ѐки уни елим ва лакли бўѐқ билан 
қоплаш билн эришилади. Қоғознинг айрим навлари сиѐҳ билан ѐзишга 
яроқли, бўѐқ учун яроқсиз.
Қоғознинг бу хусусиятларига унга махсус канифоль желатин, елим, 
глинозем бериш орқали эришилади. Ёзув қоғозига елим сингдирилган 
бўлиб, сиѐҳ ѐйилиб кетмайди. Газета қоғози эса босмахона бўѐғининг 
чуқур ботмаслигига мўлжалланган бўлиб, сиѐҳ унда ѐйилиб кетади. 
Қоғознинг махсус ишлов берилган навларидан бошқалари ҳаво ва сувни 
ўтқазади. Ушланганда қаттиқ, эгилмайдиган кўринган картон нам текканда 
шишади, юмшаб ѐки бўшашиб, чидамсиз бўлиб қолади. Картон навига 
кўра эгилувчан ва синувчан бўлади. Бир томонига қоғоз ѐпиштирилган 
картон қоғоз ѐпиштирилган томонга қайишади. Картон узунасига ҳам, 
кўндалангига ҳам бир хил кесилади. Уни йиртиш қийин. Картон ѐнади. 
Аммо қийинчилик билан махсус эритма сингдирилган картонлар ѐнмайди.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling