Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Миллиметрли қоғоз. Оғирлиги 70, 80, 90, 120 ва 130гр, сариқ, яшил 
ва ҳаво ранг қоғоздир. Миллиметрли қоғоз жадваллар ѐпиштириш учун, 
тасвирли масштабини ўзгартириб нусха кўчириш учун ишлатиш мумкин.
Қоғоз ва картонни қайта ишлаш жараѐнида трафарет‚ шаблон 
ва муҳр тайѐрлаш техникаси.
Мактабгача 
таълим 
муассасасида 
ҳар 
бир 
ўтказиладиган 
машғулотларда болаларни муcтақил ишлашга, қўл мускулларини 
ривожлантиришга ўргатиб бориш зарур. Тарбиячи ҳар бир ўтказиладиган 
машғулотига ижодий ѐндашган ҳолда ва ўз маҳоратини ишга солган ҳолда 
янгилик ярата олишлари лозим. Болалар боғчасининг илк ѐш гуруҳидан 
бошлаб то тайѐрлов гуруҳигача иш жараѐнлари оддийдан мураккабга 
қараб боради. Бунинг учун ўтказиладиган машғулотларда айниқса 
тасвирий фаолият, расм, аппликация, лой ишларини яратишда уcтахонада 
амалий иш фанининг аҳамияти каттадир. Болалар боғчасида трафарет‚ 
шаблон асосида чизиладиган буюмларни, шаклларни чизишга, қирқиш, 
елимлашга, ясашга ўргатилади. 
Трафарет ясаш учун керак бўладиган иш қуроллари: 
1. Рангли суратлар; 
2. Калка қоғози; 
3. Қорақалам; 
4. Қайчи. 
5. ПВА елими; 
6. Дермантин; 


7. Картон қоғоз; 
8. Клѐнкадан фойдаланиш мумкин; 
Трафарет —қалин қоғозқоғоз, юпқа картон, тунука, плаcтмассадан 
тайѐрланадиган йиўиндиси турли мураккабликдаги нақшни ѐки бирор ѐзув 
такcтини таркиб топтирадиган тирқишлар қилинган плаcтинкадир. 
Трафаретдан кўп карра такрорланувчи расмлар, ҳарфлар, ѐзувларни олишда 
фойдаланилади. Трафаретлар қурилишда, деворларни безашда, тайѐр 
маҳсулотлар, турларини макировка қилишда кенг қўлланилади. Мактаб 
амалиѐтида тарфаретлар қалин расм қоғозидан тайѐрланиб унга расм, нақш, 
ҳарфлар аниқ чизиқлар билан туширилади. Ҳар бир детал ѐнидаги қисмлар 
билан кўпроқ бирлашиши лозим. Расм туширилган қоғозга алифмой ѐки 
мой лаки сингдирилади. Лак ѐки алифмой қуригач, қоғознинг уcтини талк 
билан артиб, расмни ўйиб қирқиб олишга киришилади. 
Трафаретни бир неча қават кераксиз қоғоз солинган тахта уcтига 
қўйиб, қаламтарошнинг учи билан олиб ташланиши лозим бўлган қисмлари 
қирқилади. Қаламтарошни қиялатиб ушлаш лозим. Майда деталларни 
қирқишда чизмаларни тозалашда ишлатиладиган найзасимон қириш 
пероларидан ҳам фойдаланиш қулайдир. Трафаретлар ҳилма ҳил: бир 
рангли қисмларни ва кўп бўѐқли тасвирларни беришга мўлжалланган 
бўлиши мумкин. Кўп бўѐқли тасвирларда расм ранглар сонига кўра 
қисмларга ажратилади. Ҳар бир рангда алоҳида трафарет тайѐрланади. Кўп 
рангли расмни бажаришда трафаретлар қўлланилиш тартибига мувофиқ 
рақамланади. Бундан ташқари уларда расмнинг маълум қисмларини 
текшириб туриш мақсадида тешиклар қилинади, бу тешиклар бўялмайди. 
Қўшалоқ трафаретлар узлуксиз расмларни олиш учун хизмат қилади, 
биринчи трафаретда расмнинг бир қисми, иккинчисида эса расмнинг 
биринчиси билан уланишини таъминловчи қисмлари бажарилади. 
Тескари трафарет — бу трафаретлар ѐрдамида фон, расм бўялади, 
ишлов берилаѐтган материал ранги сақланади. 


Трафарет орқали мўйқаламда бўѐқ берилади. Бу мақсадда махсус 
мўйқаламлардан фойдаланиш мумкин. Мўйқалам билан бериладиган бўѐқ 
қуюқроқ бўлиши керак, акс ҳолда у трафарет тагига оқиб тушиши мумкин. 
Кўп рангли расмларни бажаришда бўѐқлар белгиланган изчилликда тартиб 
билан берилади. 
Трафарет шаблон тайѐрлаш учун тасвирни чизиб олинади ва пичоқда 
озгина кесиб олиб, сўнгра қайчини узмасдан қирқишга ҳаракат қилинади. 
Агар узиб - узиб қирқилса тасвир нотўғри чиқиши мумкин. Трафарет 
шаблон 2 хил усулда бўлади: 
1. Оддий трафарет шаблон
2. Мураккаб трафарет шаблон
Оддий трафарет шаблон - деб бир қисмдан иборат бўлган тасвирга 
айтилади. 
Мураккаб трафарет шаблон - деб уч-тўрт қисмдан иборат бўлган 
шаклга айтилади. Ҳар бир бажарилаѐтган ишга эътибор, меҳр, дид, фаросат 
талаб этилади. 
Суюқ шаффоф анилин бўѐқларни пуркаш ѐки шампун билан суртиш 
асосида берган маъқул. Тампон ясаш учун бир сиқим пахтани докага солиб
маҳкам қилиб боғланади. Трафаретни қоғознинг уcтига қўйиб унинг уcтига 
бўѐққа ботирилган тампон босилади. Натижада қоғоз ҳам, трафарет ҳам 
бўялади. Трафарет олинганда қоғозда қирқилган шаклнинг бўялган изи 
қолади. Гул солиш иши шу усулда давом этади. Контурли трафарет билан 
ишлаганда қуруқ ранг кукуни ѐки кўмир кукуни тампон қилиб ўралади ва 
уни расм чизиқлари уcтига босиб - босиб олинади, бунинг натижасида 
қоғозга туширилаѐтган нақшнинг заиф контури ҳосил бўлади, зарур бўлса 
унинг атрофини қалам билан чизиб чиққан маъқул. 
Шаблон - буткул қабул қилинган наъмунадир. Керамика саноатида 
лаган, тарелка, чашкаларни тайѐрлашда доира шаблон қўлланилади Доира 


ва қайтарма шаблондан симметрик шаклдаги моделларни ясашда 
фойдаланилади. 
Оддий‚ мураккаб трафарет ва шаблон намуналари: 
Картошка‚ пўкак ва ўчирғичдан ясалган муҳрдан фойдаланиб
Қайтарма шаблон ѐрдамида модел қуйидагича шакллантирилади: 
тахтага ўйилган шаблон ўйиғига яхши ишланган лой қўйилади, қўйилган 
лойнинг ўлчами бўлажак моделдан бир оз каттароқ бўлиши керак. 
Шаблонни 180 градусга айлантириб моделнинг биринчи ярми ҳосил 
қилинади. Айлана шаблон тик ўқ билан бирлашади. ўқ тахта ўйиғидаги 
лойга ўрнатилади. Шаблон модели ўқ атрофида айлантириб ясалади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling