буклаб қирқиш ва қирқиш усуллари: бир неча маротаба, чамалаб,
силуэт қирқиш ва қирқиш усулларидан қат-қат қилиб буклаб
қирқиш ва қўлда йиртиш.
Табиий материаллардан аппликациялар ясаш машғулотларини
ташкил этиш методикаси.
Аппликация ишлар мактабгача ѐшдаги
болаларда ижодий ва
атрофлича тасаввурни, бадиий дидни ўстиришга ѐрдам беради. Болаларда
қўйилган мақсадга эришиш йўлида қатъиятлилик, тартиблилик
тарбияланади. Уюшқоқлик билан ишлаш кўрсатмаларига риоя қилиш,
ташаббускорлик кўрсатиш кўникмалари шаклланади. Болалар тайѐрлаган
аппликациялар
ажойиб дидактик материал, болалар нутқини ўстириш
воситаси бўлиши, уларнинг предметлар шакли, ранги, фазода жойлашиши
ҳақидаги тушунчаларини бойитишга хизмат қилиши мумкин.
Аппликация ишларида болалар иш хонасида ва иш жойида ишлаш
талабларига ҳам риоя этиш талаб этилади.
Санъат марказида ишлаш талаблари
1. Ҳар бир бола фақат ўз иш жойида ишлайди. Агарда иш
жамоа
бўлиб бажариладиган бўлса, болалар ўз мажбуриятларини яхши
биладилар.
2. Иш фақат тарбиячининг рухсати билан бошланади.
3. Ишни бошлашдан олдин иш жойини тайѐрлаб, асбобларни тўғри ва
қулай жойлаштириш: Ўнг қўл билан ушланадиган асбобларни ўнг томонга,
чап қўл билан ушланадиганини чап томонга қўй, санчиладиган, кесадиган
асбобларни ҳеч қачон иккита асбоб орасига қўйма, уларни доимо ўз
жойига, ўткир томонини нариги, дастасини ўзинг томонга қилиб қўй.
Асбобларни ўйнама, улар ўйинчоқ эмас.
4.Иш вақтида иш жойингизни тартибли сақланг.
5. Ўтмас ѐки бузуқ асбоб билан ишламанг.
6. Асбобни ишлатганда, уни тарбиячи кўрсатганидек ишлатинг.
7. Асбобларни асранг, уларни тўғри, ўз ўрнида ишлатинг, сўнг уларни
тозалаб қўйинг.
8. Ҳар бир детални олдинги сафаргидан сифатли, чиройли ва тартибли
қилишга ҳаракат қилинг.
9. Ишни тугатдингизми, иш
жойингизни тезда тозалаб, тартибли
қилиб қўйинг.
Do'stlaringiz bilan baham: