Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Саънат марказининг тўғри ташкил этиш


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Саънат марказининг тўғри ташкил этиш: Тарбиячи столнинг 
устига дастурхон ѐзиб, ўнг томонига қайчи, елим учун чўтка, чизғич, 
қалам, ўчирғич жойлаштиради. Боланинг олд томонига елим, қийқимлар 
учун қутича ва сочиқ жойлаштирилади. Боланинг чап томонига, иш 
вақтида ҳалақит бермайдиган қилиб рангли қоғоз тўплами, қоғоз тўплами 
ва керакли материаллар жойлаштирилади. 
Санитария-гигиена талаблари: Бола иш столида ишлаѐтганда 
кийимларини кир қилмаслик учун махсус иш фартуклари ва енглар кийиб 
олинади. Иш қуролларидан фойдаланишда ҳар бир асбобни ѐки иш 
қуролини тартиб билан ишлатишни, яъни битта иш қуролидан фойдаланиб 
бўлиб ўз жойига қўйиб, кейин иккинчисини қўлга олиш талаб этилади. 
Бунда болани иш столи батартиб бўлади. Иш вақтида бола қўлини 
кийимларига, бошига, юзига теккизмаслик, зарур бўлганда қўлини сочиққа 
артиб кейин қўлини ҳаракатлантириши мумкин. Ишни тугатгандан сўнг 
иш қуроллари ва асбобларини ўз ғилоф ѐки идишларига солиб тартиб 
билан сумкасига ѐки махсус жавонга жойлаштириб қўйиши керак. 
Тўғри ўтириш қоидалари: Болалар иш вақтида тўғри ўтириш 
қоидаларига амал қилишлари керак. Ҳар бир асбоб ѐки иш қуролидан 


фойдаланаѐтган вақтида қўлларни кескин ҳаракатлантирмаслик, ўрнидан 
турмаслик, орқасига қарамаслик, ѐнига ўгирилмаслик, ўртоғига 
гапирмаслик керак. Иш вақтида гавдани тўғри тутиш, бир томонга 
қийшаймаслик, оѐқларини тўғри жойлаштириш, қўлларни стол устида 
ҳаракатлантириш, асбоб ва иш қуролларни гавдасига яқин олиб келмаслик, 
иш столида тўғри ўтириш керак. Шунда бола чарчаб ѐки толиқиб 
қолмайди. 
Саънат марказидаги асбоб-ускуналар. Болалар устахонада 
ишлаѐтганларида ҳар хил асбоблар ва мосламалардан фойдаланишади. 
Қалам, чизғич, елим, елим чўткаси, рангли қоғоз тўплами, пластилин
турли уруғлар, барглар, мато бўлаклари, картон тўплами, сочиқ, 
чиқиндилар учун қутича, стол устига клѐнка. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling