Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Сужетли аппликация. Сужетли аппликация асарига кўра оддий ва 
мураккаб бўлиши мумкин. Мураккаб сужетли аппликация – эртаклар, 
ҳикоялар ва шу кабиларга иллустратсия сифатида ясалади. Агарда сужет 
оддий бўлса, тасвирларни олдиндан белгиламасдан қирқиш мумкин. 
Мураккаб сужетли аппликация ҳам сужет танлашдан бошланади. 
Агарда сужетни боланинг ўзи ўйлаб топган бўлса, бу расмни чизиш 
малакасига эга бўлса, унда аввал сужетнинг расми, сўнгра расмлар 
деталлари чизилади ва қирқиб олинади. Айрим деталлар турли рангдаги 
қоғозлардан қирқилади. Агарда бола расмни яхши чиза олмаса, у танлаган 
расмдан қора қоғоз ѐрдамида нусха кўчириши мумкин. Бу расм айрим 
деталларга ажратилади, рангли қалам билан ҳар бир деталнинг атрофи 
чизиб чиқилади. Уларни қирқиб олиб, сужет ѐки нарса деталлари қоғозга 
йиғилади. Сужет ѐки предметнинг табиий кўринишига путур етмаслиги 
учун уларнинг қайси тартибда елимланиши белгиланади ва ишга 
киришилади. 
Кичрайтириш ва катталаштириш усули ѐрдамида расмлардан 
катталаштириб ѐки кичиклаштириб аппликациядан фойдаланиш мумкин. 
Мавзули аппликация. Мавзули аппликация маълум мавзуни акс 
эттириши лозим. У бадиий асар учун иллустратсия, аппликация плакат 
бўлиши мумкин. Бадиий тематик мавзули аппликация иши предметлар 
формасини, асосий аниқликларни, қисмларнинг ўзаро алоқасини, манзара 
ва нарсаларнинг ҳажмини, рангини, соя ва ѐруғлик тушаѐтган томонини 
муносиб ранг бериб кўрсатиш кабиларни ифодалаши керак. 
Машғулотга болалар олдиндан тайѐргарлик кўришади: столнинг 
устига қоғоз ѐзиб, ўнг томонига қайчи, елим учун чўтка, чизғич, қалам, 
авторучка, олд томонларига елим, қийқимлар учун қути, чап томонларига 
иш вақтида халақит бермайдиган қилиб рангли қоғоз тўпламини қўядилар. 


Ҳар бир машғулот охирида болалар кейинги машғулотда керак бўладиган 
нарсаларни ѐзиб оладилар. 
Болалар ишлаѐтган материалларига тежамкорлик билан муносабатда 
бўлишлари, ўз ишларини режалаштира билишлари, материални 
тежамкорлик билан сарфлашлари, вақтдан унумли фойдаланишлари ва иш 
жойини тоза сақлашлари керак. 
Елим билан ишлаганда хўл ва қуруқ латта бўлиши лозим. Ҳўл латта 
қўлга юққан елимни артиш учун, қуруғи елимланаѐтган тасвирларни 
устидан босиш ва ортиқча елимларни артиш учун керак. 
Толаларнинг кўндаланг йўналиши бўйича қирқилган қоғоз 
ѐпиштирилганда излар қолдиради, узунасига қирқилганда бир текис яхши 
ѐтади. Ишлаганда қоғознинг бу хусусиятини эътибордан қочирмаслик 
керак. Елим сурилганда қоғоз уни шимишини, қоғоз толаларнинг 
кўндалангига, узунлигидан кўпроқ кенгайишини ҳам унутмаслик керак. 
Агарда қоғозни елим сурилган заҳотиѐқ ѐпиштирилса, давом этаѐтган 
шимиш ва кенгайиш натижасида қоғозда ғижимлар, излар пайдо бўлади. 
Шунинг учун елим сурилгач, қоғоз бироз вақт ѐпиштирилмай туриши 
керак. Қоғознинг ялтирайдиган мармар, босма гул туширилган, бархат, 
кумуш ва бронза расм солиш ва чизмачилик навлари аппликация учун 
яроқлидир. 
Аппликация ишлари доимо хотирада сақланиши ҳамда мажбурий 
қоида сифатида бажарилиши лозим бўлган маълум изчилликда адо 
этилади. Исталган аппликация сужетни танлашдан бошланиб, ундан кейин 
аппликация эскизи, қоғоз танлаш, керакли деталларни қирқиш, уларни 
фонга қўйиш, елимлаш ва ниҳоят қуритиш жараѐнлари келади.
Тайѐрланган 
деталлар 
елимланадиган 
сатҳ, 
яъни 
фонга 
жойлаштирилади ва ўйланган композитсия ҳосил қилинади, агарда бу 
композитсия маъқул бўлмаса деталлар бошқача жойлаштирилади. 


Деталларни ѐпиштиришда жойни адаштирмаслик учун уларнинг ўрнини 
қалам билан белгилаб қўйиш керак. 
Елимлашда елим фонга эмас, деталлга сурилади. Елимни деталлнинг 
четларига яхшилаб суриш учун чўтка елимланаѐтган детал четидан чиқиб, 
тагидаги қоғозга ҳам тегиб ўтиши керак. Елимланган деталнинг устига 
тоза қоғоз ѐзиб, кафт билан силаб текисланади. Аппликациялар одатда 
қоғознинг буралиб кетмаслиги, тор келмаслиги учун устидан енгил 
бостириб қуритилади. 
Энг оддий аппликация бу геометрик фигуралардан қилинадиган 
орнаментал аппликациядир. 
Аввал орнамент эскизи тузилади, сўнгра керакли деталлар (геометрик 
шакллар) ўлчами ва миқдори ҳисобланади. Деталларни тайѐрлаб маълум 
тартибда жойлаштирилади ва ѐпиштиришни қайси деталлдан бошлаш 
кераклиги аниқланади. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling