Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Қоғоз ва картоннинг саноат ва турмушда қўлланилиши


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Қоғоз ва картоннинг саноат ва турмушда қўлланилиши. Қоғозга 
китоб ва газеталар босилади, ундан ѐзишда фойдаланилади. Ҳозирги кунда 
қоғознинг хилма-хил навлари ишлаб чиқилиб, ундан фақат турмушда эмас, 
балки саноатда ҳам фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқилаѐтган қоғознинг 
ярмидан кўпроғи газета‚ журналларга ишлатилади ва ѐзишда 
фойдаланилади. Қоғозлар турли товарларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, 
яшиклар, упаковка қоплари) упаковка қилиш ва ўраш учун ҳам 
сарфланмоқда.
Техникада қоғознинг махсус нави ва картондан кенг фойдаланилади. 
Телеграф лентаси, фотосурат қоғози, электр ўтказмайдиган қоғоз шулар 
жумласидандир. Қоғоз массаси ва асбест аралашмасидан асбестли ўтга 
чидамли картон, гипс билан аралашмасидан эса қуруқ шкатурка листлари 
тайѐрланади. Оддий қоғоз сувда намланади ва осон йиртилади, ундан 
тайѐрланган фибра тайѐрланади‚ у жуда пишиқ ва енгил материал бўлиб, 
ғилофлар, чамдонлар ва шу кабиларни ясашда фойдаланилади. Қоғоз 
массасидан турли ўйинчоқлар, хоналар безаклари, махсус модда 


сингдирилган, нам ўтказмайдиган қоғоздан сут маҳсулотлари учун идиш, 
музқаймоқ стаканларини тайѐрлашда фойдаланилади. Ҳар йили қоғознинг 
янги навлари яратилмоқда. Махсус электрокимѐвий қоғознинг кашф 
этилиши туфайли ойнинг орқа томонини суратга туширишга муваффақ 
бўлинди.
Қоғоз ва картоннинг таъснифи. Қоғоз ва картондан фақат 
полиграфия саноатидагина эмас, балки халқ хўжалигининг ҳамма 
тармоқларида кенг фойдаланилади. Целлюлоза қоғоз саноати қоғоз ва 
картоннинг икки юзга яқин турини ишлаб чиқаради. Юқорида айтиб 
ўтилганидек техникада қоғознинг телеграф ва магнитланган магнитофон 
ленталари, фото сезгир қоғозлар, электр ўтказмайдиган қоғозлар, нам 
ўтказмайдиган фибра ва шу каби хилма-хил турларидан фойдаланилади. 
Қоғоздан қурилишда ҳам кенг фойдаланилади. Масалан, қоғоздан ғишт, 
тўсиқлар учун плиталар тайѐрланади. Қоғозга китоблар, газеталар 
босилишини, унга ручка, қалам билан ѐзилишини барча яхши билади. 
Шунинг учун меҳнат таълими ўқитувчиси болаларнинг кўпроқ эътиборини 
қоғознинг турмушда тез-тез учратадиган ѐки қўл меҳнати дарсларида 
фойдаланадиган турларига жалб қилиши лозим.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling