Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/49
Sana15.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1094495
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
Аппликация назарий

Силуэт қирқиш- энг мураккаб усуллардан биридир. Силуэт қирқиш 
жараѐнида бола доимо предметнинг образни хотирасида тутиб туришга ва 
унинг конструкцияси ва пропорциясини кузатиб туришга, қўл ҳаракатини 
ҳосил қилинаѐтган шаклнинг йўналишига мослашишга тўғри келади. 
Шунинг учун болаларни силуэт киришга ўргатишни содда шаклларидан 
балиқлар, сабзавот, мевалардан бошлаш лозим. 


Болаларни аппликация қилишга ўргатишда қуйидаги вазифалар 
туради: 
1. тўғри чизиқ бўйлаб қирқиш; 
2. думалоқ шаклларни ва иккига букланган қоғозни қирқиш; 
3. бир нечта қисмдан тузилган предметларни ҳосил қилиш; 
4. геометрик ва симметрик шаклларидан чиройли декоратив нақш 
тузиш. 
5. Декоратив аппликация ишларида тайѐр геометрик шакллар 
берилмай, балки хилма-хил ўсимлик шаклларидан барг, гуллар ва 
бошқаларни элементлари киритилади. 
Ўзимиз ясаймиз 
Эндиги аппликация ишларимизда бизга рангли қоғозлар, малла рангли 
тўқиш ипи ва ҳаммамизга таниш елим ѐрдамга келади. Улардан биз 
ширингина, момиққина типратикан яратамиз. Нега момиқ, деб ҳайрон 
қолаѐтгандирсиз-а? Машғулотимизнинг энг қизиқ жойи ҳам шунда. Биз 
ясайдиган типратиканнинг игналари йўқ, чунки улар тўқиш ипидан 
ясалади. 
Аввало, рангли қоғозлардан типратиканимизнинг тана қисми ҳосил 


қилинади. Қуйидаги расмга эътибор беринг. Даставвал, типратиканнинг 
юзи сарғиш рангдаги ноксимон тарзда кесилган рангли қоғоздан 
тайѐрланади. Танасининг орқа қисми эса, тўқиш ипи рангида, яъни малла 
рангли қоғоздан тўлаѐтган ой шаклида кесиб тайѐрлаб олинади. 
Энди типратиканимизнинг юзи устида ишлаймиз. Аввал тайѐрлаб олган 
сариқ рангли қоғозимизга бир нуқта қўйиб кўзни ҳосил қиламиз, кейин 
унинг юзларини оч қизил рангга енгилгина бўяймиз. Бурунча ҳам 
эсимиздан чиқмасин. Қизил рангли қоғозимиздан кичикроқ ҳажмдаги 
айлана шаклни ясаб олиб, уни бурун ўрнига ѐпиштирамиз. 
Сўнгги ва энг асосий босқичга етиб келдик. Тўқиш ипидан 
жониворимизнинг тиканларини ясашимиз лозим. Типратиканнинг ҳажмига 
қараб, бир қанча 1-2 смли ипларни кесиб оламиз ва уларни аста-секинлик 
билан елим орқали жонивор танасига ѐпиштириб чиқамиз. 
Шу билан типратиканимиз тайѐр. Уни болажонлар бемалол бир-бирларига 
совға қилишлари мумкин. Азиз тарбиячилар, бу жониворларни болалар 
билан биргаликда тайѐрлаб кўринг, уларга бундай машғулотлар жуда 
ѐқади.

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling