Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Эътиборга молик жиҳати: жонзотга яхши муносабатда бўлиш, қизиқувчанликни 
ошириш, табиатни яқиндан билишга интилиш. 
Илм-фан ва табиат маркази 
 Таълимий ўйин «Меҳр улаш»
Мақсад: хушмуомила бўлиш, ижобий ва салбий эртак қаҳрамонлари, уларнинг яхши 
хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб, поғоналарга ажратади. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:иккита нарвон (рангли картондан)ясси шаклдаги 
эртак қаҳрамонлари (ялмоғиз кампир, тулки, айиқ, бўри ва ҳ.к.), ва мойчечак.
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
 Таълимий ўйин: «Эзгулик гули». мойчечак гулини олиб, ҳар бир банди
бажарилган ёки бажариладиган эзгу иш билан номланади.


100 
2. 
Болалар эртак қаҳрамонларини томоша қиладилар.Эртак қаҳрамонларини яхши 
ва ёмон ишларини эслаб, уларни зинанинг энг тепа поғонасига яхшисини, энг паст 
поғонасига ёвузини жойлаштиради. 
Қўшимча қисм: яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги эртакни ўқиш. 
Эътиборга молик жиҳати: болаларни эртаклар мисолида эзгулик, ҳамдардлик ва 
бир-бирини ҳурмат қилишга ўргатиш
Санъат маркази 
Расм чизиш «Эзгулик дарахти»
Мақсад: чизма бўйича барглар ва дарахтни чиза олиш. 
Керакли жиҳоз ва материаллар:қоғоз, гуашь, қоғоз сочиқлар, мўйқалам, қайчи, 
елим.
Фаолиятни олиб борилиши:  
1. 
Болалар турли дарахтлар суратларини томоша қиладилар. Дарахтлар қандай 
фойда келтиришини гапириб берадилар. 
2. 
Ўзининг эзгулик дарахтини чизиш.
3. 
Баргларни чизиш. 
Қўшимча қисм: ўзининг эзгулик дарахти ҳақида ҳикоя ўйлаб топиш. 
Эътиборга молик жиҳати: болаларда эзгу ҳиссиётларни уйғотиш орқали ижодий 
салоҳиятини намоён этиш. 
 
Санъат маркази 
Жамоавий лой иши «Чойга марҳамат»

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling