116
Сюжет-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази
Сюжетли ролли ўйин «Дорихона»
Мақсад: “Доришунос” касби билан танишиш, беморга нисбатан ҳамдардликни ҳис
қилиш, мулоқат маданияти.
Керакли жиҳоз ва материаллар:оқхалат,
бош кийим, рецепт, тиббий воситалар:
пахта, боғлам, шиша идишлар (банка), доривор ўтлар қутичаси, томизғич (пипетка), тонометр,
фонендоскоп.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.Ўйин қоидалари билан танишиш.
2.Ролларни тақсимлаш;
3.Ўйин режасини тузиш.
4.Хулоса қилиш:болалар фикрига кўра амалга ошмаган ҳолатларни муҳокама қилиш,
ўйиндан тассуротларини сўзлаш, болалар яна ўйнашни ҳохлайдиларми?
Қўшимча қисм: МТМнинг тиббиёт хонасига ва дорихонага экскурсия уюштириш.
Эътиборга молик жиҳати: ўйинда ҳамкорларига нисбатан дўстона мулоқатда бўлиш.
Илм-фан ва табиат маркази
Оҳанрабо (магнит) билан тажриба.
«Оҳанрабо (магнит) ҳамма нарсани тортадими?», «Қандай қилиб
сув солинган
стакандан қўлни ҳўл қилмай тангани олиш мумкин?» «Рақсга тушаётган қистиргич» - стол
тагида оҳанрабо (магнит) юргизиш.
Мақсад: Оҳанрабо (магнит)нинг
хусуиятлари билан танишиш, буюмни ўрганиб,
тажриба ўтказиш, илмий фаразларни ўрганиб, хулосалар қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: