Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида таълим


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/207
Sana21.10.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1714632
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207
Bog'liq
tayyorlov gurukh tematik rezhalashtirish

Керакли жиҳоз ва материаллар:ёғочдан ясалган буюмлар, темир буюмлар, 
пластмасс, пўлат, қоғоз; оҳанрабо (магнит).
Фаолиятни олиб борилиши: Оҳанрабо (магнит) – кундалик ҳаётимизнинг бир 
қисмидир.
1-тажриба «Оҳанрабо (магнит) ҳамма нарсани тортадими?» 
1. 
Тажриба ўтказишда ҳамма буюмларни икки гуруҳга ажратиш: темир ва темир 
бўлмаган буюмлар. Навбат билан оҳанрабони биринчи ва иккинчи гуруҳ буюмларига
яқинлаштирилади. Шунда аниқланадики, темир бўлмаган буюмларни оханрабо ўзига 
тортмайди, бироқ, темир буюмлар оханрабога дарров ёпишади, баъзилари эса уни тортиш 
кучини сезмайди. 
Хулосалар: оханрабо пўлат, никел, темир ва шунга ўхшаш буюмларни ўзига тортади, 
ёғоч, пластмасса, қоғоз, матони тортмайди. 
2-тажриба «Қандай қилиб сув солинган стакандан қўлни ҳўл қилмай тангани олиш 
мумкин?»
Мақсад: болаларни оханрабонинг сувдаги хусусиятлари билан таништиришда давом 
этиш. 
Материал и Керакли жиҳоз ва материаллар:сув солинган стакан, темир буюмлар,
оханрабо. 
Биринчи тажрибадан сўнг темир буюмларни сув солинган стаканга солинади. 
Савол: қандай қилиб сув солинган стакандан қўлни ҳўл қилмай темир буюм (танга, 
қистиргич)ни олиш мумкин?


117 
Болалар сувдаги темир буюмни оханрабо ёрдамида олишгандан сўнг унинг сувдаги 
темир буюмларга ҳам таъсир кўрсатиши аён бўлади. Қум билан ҳам шундай тажриба ўтказиш 
мумкин.
Хулосалар:сув оханрабо ҳаракатига ҳалал бермайди. Оханрабо темир ва пўлатга 
ҳаттоки сув билан ажратилган бўлса ҳам таъсир кўрсатади.
 
3-тажриба «Рақсга тушаётган қистиргич (скшолғом)» - оханрабони стол тагида 
юргизиш.
Хулосалар: сув, унча катта бўлмаган ҳажмдаги темир буюмлар оханрабо ҳаракатига 
ҳалал бермайди. Оханрабо темир ва пўлатга ҳаттоки сув билан ажратилган бўлса ҳам таъсир 
кўрсатади. Фаолиятни якунлаш. 
Қўшимча қисм: қистиргич ўрнига бошқа темир буюмлардан фойдаланиш мумкин 
(масалан, шуруп, сим ва бош). “Оханрабо-мўъжиза” тақдимотини томоша қилиш. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling