120
Керакли жиҳоз ва материаллар:гуруҳдаги
болалар кутубхонаси, китобхон варақаси
(формуляр), ручка, рўйҳатга олиш дафтари.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.
Ташкилий қисм.Ўйин мазмуни бўйича суҳбат.
2.
Ролларни тақсимлаш.
3.
Болалар ўйини.
4.
Фаолиятни якунлаш.
Қўшимча қисм:Кутубхонага экскурсия.
Эътиборга молик жиҳати: Болаларнинг кутубхона ва кутубхоначи касби ҳақида
тушунчаларини шакллантириш. Китобга меҳр қўйишга ўргатиш.
Илм-фан ва табиат маркази
Мавзу: «Қоғознинг хусусиятлари»
Мақсад: Қоғознинг хусусиятлари билан таништириш.
Фаолиятни олиб борилиши:
1-тажриба. «Сеҳрли қоғоз» қўғирчоқ «Билағон» болаларга оқ
рангдаги альбом
қоғозларини ва турли рангдаги фломастерларни таклиф этди. Қоғоз ва
фломастерлар билан
нима қилиш мумкин?
Хулоса: қоғозни расм чизишга ишлатиш мумкин.
2-тажриба . «Қоғозни ғижимлаш»
Мақсад: болаларга қоғоздан нима қилиш мумкин ва ёғоч кубикдан нима қилиш
мумкин эмаслигини тушунтириш. Қўғирчоқ «Билағон» болаларга қоғозни ғижимлашни таклиф
этди, буни бажариш осонми? Сўнг ёғоч кубикни ғижимлашни таклиф этди. Хўш,
болажонлар
ўхшадими?
Хулоса: дарахтдан тайёрланган ёғоч кубик-мустаҳкам, қаттиқ, қоғоз эса мустаҳкам
эмас, юмшоқ, уни ғижимлаш мумкин.
3-тажриба . «Турлича қоғозларни таққослаш»
Болаларга қоғознинг икки тури таклиф этилади: картон қоғоз ва оддий альбом қоғоз.
Биз болалар билан аввал қоғозни қайчида қирқиб кўрамиз, қоғоз тез ва осон қирқилди, картон
қоғозни қирқишда болалар бирозгина қийналдилар.
Хулоса:картон қоғоздан қалин экан.
Do'stlaringiz bilan baham: