5-МАШҒУЛОТ.
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва
майда) фазовий тасаввурларни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш.
1) “Ёввойи хайвонлар” машқ-ўйини.
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта ёввойи хайвон номини айтади
ва тўпни педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни кейинги
болага ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “ёввойи хайвонлар”
айтилиб бўлгунга қадар давом этади.
2) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова) расмни топади ва
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу
машғулотда шаклдаги қайси (аввалгидан бошқа) расмни бўяшни келишиб олиш
керак.
3) “Бармоқчалар” машқи.
“Бармоқчалар ухламоқчи” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов)
Бу бармоқ ухламоқчи
Бу бармоқ ухламоқчи
Бу бармоқ уйқусираб,
бунисин ухлатмоқчи
Кенжасини кўринглар
Жим бўлинг болажонлар,
Ухлади бармоқчалар
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини ҳаракатга
келтирадилар. Биринчи, машқни ўнг қўлда бажарадилар, кейин чап қўлда
бажарадилар. Болалар бош бармоқчаларидан бошлаб, барча бармоқчаларини
мушт қилиб букадилар.
4) Дафтар билан ишлаш
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика,
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик
даражаларига эътибор қаратиш лозим.
5) “Бурун-пол-шифт” ўйини.
25
Do'stlaringiz bilan baham: |