26
ёввойи хайвон номини айтиб, тўпни кейинги болага беради. Ўйин шу тартибда
давом этади.
2) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова)
расмни топади ва
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу
машғулотда шаклдаги қайси (аввалгидан бошқа) расмни бўяшни келишиб олиш
керак.
3) “Бармоқчалар” машқи.
“Бармоқчалар ухламоқчи” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов)
Бу бармоқ ухламоқчи
Бу бармоқ ухламоқчи
Бу бармоқ уйқусираб,
бунисин ухлатмоқчи
Кенжасини кўринглар
Жим бўлинг болажонлар,
Ухлади бармоқчалар
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, болалар бош бармоқчаларидан
бошлаб, барча бармоқчаларини мушт қилиб букадилар.
4) Дафтар билан ишлаш
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика,
ёзув) бошқа намуналардан ҳам
фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик
даражаларига эътибор қаратиш лозим.
5) “Ўтирамиз-турамиз” ўйини.
Йўриқнома: Болалар стулчаларига яқин туриб, педагог-психологнинг
айтган ва кўрсатган вазифаларига амал қиладилар.
Ўтиринг –
болалар
ўтирадилар,
туринг – болалар турадилар. Педагог-психолог вазифаларни
болалар
билан биргаликда бажаради, шунигдек, атайлаб хато айтади.
Болалар
педагог-психолог айтган вазифаларни бажаришлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: