Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), эшитиш хотирасини ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Уй хайвонлар” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб ўтирадилар. Педагог-психолог тўпни 
бирор уй хайвони номини айтади ва ёнидаги болага беради, бола тўпни олиб, 
педагог-психолог томонидан айтилган уй хайвони номини ва ўзи бирорта уй 
хайвон номини айтиб, тўпни кейинги болага беради. Ўйин шу тартибда давом 
этади.
 
2) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова) расмни топади ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 


29 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси (аввалгидан бошқа) расмни бўяшни келишиб олиш 
керак. 
3) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) айтиб бармоқларини харакатга келтирадилар. 
Эслатма: Шеър (қўшиқ) айтишда педагог (тарбиячи) томонидан 
ёдлатилган шеърни мустаҳкамлаш учун айтиш мумкин, бунда тарбиячи 
ёрдамидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
4) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 
5) “Намунадагидек йиғинг” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог аввалдан тайёрланган (5-иловадаги) 
геометрик шаклларни болалар саноқ чўплардан йиғадилар. 
Эслатма: Педагог-психолог ихтиёрига кўра 5-иловадаги расм танлаши 
мумкин. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling