Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

8) “Шаклни топ” машқи. 


36 
Йўриқнома: Ҳар бир бола учун геометрик шакллар (6-илова) 
тайёрланади. Педагог-психолог бирор бир шаклни топиб, болалардан ўша шакл 
қайси шакл эканлигини топишларини сўрайди. Мисол учун, чап устунда
учинчи қаторда қайси шакл турибди?, ва ҳоказо. 
9) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
13-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда) фазовий тасаввурларни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “Транспорт” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни 
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта транспорт номини айтади ва 
тўпни педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни кейинги 
болага ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “транспортлар” 
айтилиб бўлгунга қадар давом этади. 
2) “Таърифдан объектни топинг” ўйин. 
Йўриқнома: Педагог-психолог томонидан транспортларга оид топишмоқ 
айтилади. Масалан: Транспорт, катта, оғир, қаноти ва думи бор (самолет). 
3) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (8-илова) расмни топади ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси расмни бўяшни келишиб олиш керак. (масалан, 
бугун биз “кулиб турган чўчкача”ни яшил рангли қаламда бўяймиз. Кейинги 
машғулотда “хафа турган чўчкача”ни кук рангли қламда бўяш мумкин). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling