39
Йўриқнома: Педагог-психолог бир неча буюмларни кўрсатувчи расмни
(10-илова) кўрсатади. Болалар расмда нима ортиқча
эканлигини топиши,
жавобини тушунтиришлари ва улар умумий ҳолатда нима деб аталишини
айтишлари керак. (
масалан, 10-иловадаги 1-расмда самолёт ортиқча, улар
умумий ҳолатда – транспорт, деб аталади)
8) “Намунадагидек йиғинг” машқи.
Йўриқнома: Педагог-психолог аввалдан тайёрланган (5-иловадаги)
геометрик шаклларни болалар саноқ чўплардан йиғадилар.
Эслатма: Педагог-психолог ихтиёрига кўра 5-иловадаги
расм танлаши
ёки бошқа тўпламларни (расмларни) тайёрлаши мумкин.
9) Рефлексия.
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог:
- болалар, бугунги
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: