46
Йўриқнома: Педагог-психолог
турли предметлар номини айтиши,
болалар эса унинг нима учун кераклигини айтишлари керак. (
масалан: китоб-
ўқиб, билимни орттириш учун).
4) “Бурдон тести”.
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “У”)
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа.
Кейинги
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин).
5) График диктант (баён).
Йўриқнома: болалар катак дафтарда педагог-психолог томонидан айтиб
турилган нақш (чизиқ)ларни чизиш билан топшириқларни бажарадилар.
Эслатма: педагог-психолог катта катак вароққа
расмни бошланиш
жойига катак бурчагига нуқта билан белгилар қўяди (масалан, 11-иловадаги
(қизча, 1-расм)нинг ўнг қўлини чизишда. Шундай қилиб
педагог-психолог
томонидан айтилган вазифани болалар бажарадилар.
6) “Бармоқчалар” машқи.
“Бармоқчалар” (шеър муаллифи: пед.ф.ф.д. (PhD) А.А.Турғунов)
Қўлимизда бармоқчалар,
Бешта улар бармоқчалар,
Бошидаги зўр – бармоқ,
Кўрсаткичу, ўрта бармоқ,
Номсиз бармоқ ва жимжалоқ,
Бизда бордир ўн бармоқ.
Йўриқнома: Болалар шеърни айтиб, бармоқларини ҳаракатга
келтирадилар. Биринчи, машқни ўнг қўлда
бажарадилар, кейин чап қўлда
бажарадилар, (Бизда бордир ўн бармоқ,
деганда икки қўлларини кўтарадилар).
Do'stlaringiz bilan baham: