Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

6) Дафтар билан ишлаш 
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар. 
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика, 
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик 
даражаларига эътибор қаратиш лозим. 
7) “Рақамларни топ” машқи 
Йўриқнома: Педагог-психолог болаларга жадваллар 
(12-илова) 
тарқатади. Болалар барча сонларни иложи борича тезроқ тартиб билан 
топишлари керак. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат!
 
17-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурларни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “10 та сўз” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог 10 та сўзни айтади, болалар иложи борича 
кўпроқ сўзларни эслаб қолишга ҳаракат қилишлари ва эсда қолган сўзларни 
такрорлашлари лозим. Кейин педагог-психолог бу сўзларнинг умумийлиги 
ҳақида сўрайди (бу сўзларнинг барчаси “К” ҳарфидан бошланади). 
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан “К” ҳарфи билан бошланадиган 10 
та сўзни тайёрлайди.
 
2) “Сўз айт” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог тўпни ўнг томонидаги болага беради. 
Бола тўпни ушлаши ва “К” ҳарфи билан бошланадиган ҳар қандай сўзни 
айтади ва тўпни кейинги болага беради. Сўз айтиб бера олмаган болалар 


43 
ўйиндан четлатилади. Ўйин охирида ютган болани болалар бирга бўлиб 
олқишлайдилар. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling