Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

7) Рефлексия
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 


44 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
 
18-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), фазовий тасаввурларни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “10 та сўз” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог 10 та сўзни айтади, болалар иложи борича 
кўпроқ сўзларни эслаб қолишга ҳаракат қилишлари ва эсда қолган сўзларни 
такрорлашлари лозим. Кейин педагог-психолог бу сўзларнинг умумийлиги 
ҳақида сўрайди (бу сўзларнинг барчаси “М” ҳарфидан бошланади). 
Эслатма: Педагог-психолог аввалдан “М” ҳарфи билан бошланадиган 10 
та сўзни тайёрлайди.
 
2) “Сўз айт” машқи. 
Йўриқнома: Педагог-психолог тўпни ўнг томонидаги болага беради. 
Бола тўпни ушлаши ва “М” ҳарфи билан бошланадиган ҳар қандай сўзни 
айтади ва тўпни кейинги болага беради. Сўз айтиб бера олмаган болалар 
ўйиндан четлатилади. Ўйин охирида ютган болани болалар бирга бўлиб 
олқишлайдилар. 
3) “Учади-учмайди” ўйини 
Йўриқнома: Болалар катталарнинг сўзларига мос равишда жавоб 
беришлари ва ҳаракатларни бажаришлари керак бўлади. 
Педагог-психолог: “Диққат болалар! Энди мен ким (нима) уча олишини 
ёки ким (нима) уча олмаслигини билиб оламиз. Мен сўрайман, сизлар (якка 
тартибда сўраш ҳам мумкин) тез жавоб берасиз. Агар мен бирор нима (ким) 
номини айтсам, масалан “ниначи уча оладими?”, сизлар “ҳа, уча олади” 
дейсизлар ва у қандай учишини кўрсатасизлар. Агар мен сиздан “улоқча 
учадими?” деб сўрасам, жим туринг ва қўлларингизни кўтарманг, келишдикми, 
демак бошладик”. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling