Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


) “Жойини алмаштириш” ўйин


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

7) “Жойини алмаштириш” ўйин 
Йўриқнома: Болалар доира шаклида ўтирадилар, педагог-психолог доира 
ўртасида туради ва бирор иборани айтади: масалан “бугун нонушта 
қилганларнинг ҳаммасини жойини алмаштирсин”. Болалар жойларни тезда 
ўзгартирадилар ва педагог-психолог ҳам кимнингдир ўрнини эгаллашга ҳаракат 
қилади. Ўринсиз қолган бола энди бошловчилик қилиб ўз иборасини айтади ва 
болалар жойларини алмаштираётганда жой эгаллаб олишга ҳаракат қилади. 
Ўйин шу тариқа (5 дақиқа) давом этади. 
8) Рефлексия. 
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 


47 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 
20-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: ихтиёрий (актив) диққатни, моторикани (йирик ва 
майда), тасаввурни ривожлантириш, сўз бойлигини ошириш. 
1) “10 та расм” ўйини. 
Йўриқнома: Педагог-психолог 10 та расмни столга қўяди, болалар 
расмларни эслаб қолиши керак бўлади, кейин расмлар усти ёпилади (ёки расм 
орқасига қилиб қўйилади). Кейин болалар ҳар бир карточкада қандай расм 
борлигини айтиб беришлари керак.
 
2) “Нима учун керак” ўйин. 
Йўриқнома: Педагог-психолог турли предметлар номини айтиши
болалар эса унинг нима учун кераклигини айтишлари керак. (масалан: китоб-
ўқиб, билимни орттириш учун). 
3) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдан (9-илова) ҳарфни (масалан, “Б”) 
топади ва ўчирадилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. Кейинги 
машғулотда бошқа ҳарфни топиб, ўчиришлари мумкин). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling