28
Йўриқнома: Аввалдан педагог-психолог томонидан тайёрланган
(2-илова) шаклдаги расмларни (чизиқча) ларни чизадилар.
Эслатма: Иловаларда таклиф қилинган намуналардан (расм. графика,
ёзув) бошқа намуналардан ҳам фойдаланиш мумкин, фақат қийинлик
даражаларига эътибор қаратиш лозим.
5) “Намунадагидек йиғинг” машқи.
Йўриқнома: Педагог-психолог аввалдан тайёрланган (5-иловадаги)
геометрик шаклларни болалар саноқ чўплардан йиғадилар.
Эслатма: Педагог-психолог ихтиёрига кўра 5-иловадаги
расм танлаши
мумкин.
6) “Бойўғли” ўйини.
Йўриқнома: Болалар орасидан ихтиёрий тартибда “Бойўғли” танланади.
Бойўғли кечаси ухлаганда ҳамма болалар капалакларга айланиб, учиб
юрадилар. Педагог-психолог: – “тун”
деганда, капалаклар “қимирламаслик”
керак, бойўғли уясидан учиб чиқади ва ким “қимирласа”,
уни уясига олиб
кетади, –“кун”
деганда, – капалаклар яна ҳаракатланиши мумкин.
7) Рефлексия.
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог:
- болалар, бугунги
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат!
8-МАШҒУЛОТ.
Do'stlaringiz bilan baham: