Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/57
Sana21.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1792540
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
Bolalarni maktabga psihologik tayyorlash(mashg\'ulotlar)

8) Рефлексия
Йўриқнома: Болалар доира бўлиб туриб оладилар. Педагог-психолог ҳар 
бир болага тўпни ташлаб, бугунги машғулотдан қай бири уларга кўпроқ 
ёққанини сўрайди. Шунингдек, педагог-психолог: - болалар, бугунги 
машғулотимизда ким кўпроқ фаол бўлди! ...., у ҳолда келинглар уни олқишлаб 
қўяйлик. Кейинги машғулотларимизда ҳаммадан фаол бўлишини сўраб 
қоламан. Барчангиз зўр қатнишдинглар, раҳмат! 


21 
 
3-МАШҒУЛОТ. 
Машғулот мақсади: фазовий тасаввурларни, ихтиёрий (актив) хотирани 
ҳамда (йирик ва майда) моторикаларни ривожлантириш, сўз бойлигини 
ошириш. 
1) “Сабзавотлар” машқ-ўйини. 
Йўриқнома: болалар айлана бўлиб турадилар. Педагог-психолог тўпни 
биринчи болага ташлайди, у тўпни олиб, бирорта сабзавот номини айтади ва 
тўпни педагог-психологга ташлайди. Кейин педагог-психолог тўпни кейинги 
болага ташлайди. Ўйин болаларга маълум бўлган барча “сабзавотлар” айтилиб 
бўлгунга қадар давом этади. 
2) “Бурдон тести”. 
Йўриқнома: Болалар, педагог-психолог томонидан олдиндан (ҳар бир 
бола учун алоҳида) тайёрланган шаклдаги (1-илова) расмни топади ва 
бўяйдилар. Топшириқни бажариш вақти 5 дақиқа. 
Эслатма: Топшириқни бажаришдан олдин болалар билан ушбу 
машғулотда шаклдаги қайси (аввалгидан бошқа) расмни бўяшни келишиб олиш 
керак. 
3) “Бармоқчалар” машқи. 
Йўриқнома: (Бирорта шеър ёки қўшиқ жўр айтган ҳолда) Болалар 
шеърни (қўшиқни) биринчи қаторига – қўлларини олдига чўзган ҳолда, 
кафтини юқорига-пастга қиладилар, иккинчи қаторига – қўлларини олдинга 
чўзган ва кафтини юқорига қаратган ҳолда “мушт” қиладилар, учинчи қаторига 
– кафтларини бир-бирига ишқалайдилар, тўртинчи қаторига – кафтларини бир-
бирига 
қўйган 
ҳолда, 
бармоқ 
ораларидан 
кафтларини 
қисадилар 
(бирлаштиради). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling